Муқаддас Китобнинг бир қисминигина Худонинг Каломи дейиш билан Муқаддас Китобнинг қайси жойи илохий илҳом билан ёзилгану қайси жойи бундай эмаслиги ҳақида ўзларича ҳукм чиқаришга ҳаракат қилувчи дўстларимиз хам топилади. Ҳақиқат Муқаддас Китоб – тўлалигича Худонинг Каломи эканлигидадур. Муқаддас Китобнинг ибтидоси бунинг учун танланган одамлар У хоҳлаган сўзларни ёзиб қолдиришларини амалга оширган Худодир.
Мўқаддас китоб сиз билан бизга шундай деб айтади: “Хеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар” Бутруснинг 2-мактуби 1:21.Бутун Муқаддас Китоб илоҳий илҳом остида ёзилган. Муқаддас Китоб ўзининг илоҳий илҳом остида келиб чиққанини исботлайди лекин,Худо буни қандай амалга оширганини аниқ очиб бермайди.
Балки бу хам қандайдир инсонлар учун Худованд томонидан берилган бир жумбоқдир. Чунки инсон қанчалик харакат қилмасин Худованднинг қандайлигини ва кимлигини охиригача аннниқ ўргана олмаймиз. Хар бир китоб алохида ахамиятга эга бўлиб, асло бир бирига ўхшамайди. Лекин хаммаси хам биз билганимиздек Худованднинг каломидир. Худованд Ўзининг хар бир айтмоқчи бўлганларини Ўзи танлаган инсонларга вахий орқали ёки тўғридан тўғри гапириб умуман Ўзи қандай истаса шундайлигича берган.
Ваҳий – Худо иродасининг ёки қандайдир илохий ҳақиқатнинг туш сингари лекин туш эмас Худо томонидан очиб берилишидир. Одамлар доим Худони билишга ва Уни тушунишга интилганлар, бироқ оддий инсоний воситалар ёрдамида Худонинг ишларини очиқ кўриб бўлмайди. “Лекин худди Тавротда ёзилганидек бўлди: “Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган. Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди.” 1 Коринфликларга 2:9-10.
Муқаддас Китоб – Худодан келган ва Худо ҳақидаги ваҳийдир, чунки у Худодан чиққан ва Худо ҳақида ҳиқоя қилади. Худо Ўзи ҳақидаги ваҳийни Ўзининг Каломида инсонлар учун беряпти. “Булар эса Исо – Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган”диеди Юҳанно мактубининг 20:31. Худо Ўзи ҳақидаги ваҳийни тирик Калом бўлган Ўзининг Ўғли Исо Масиҳда беради.
Чунки Каломда шундай ёзилган жой мавжуддир. “Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди. … Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик; Отаси ҳузуридан келган, марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган ягона Ўғилнинг улуғворлигини кўрдик”. Хозирги кунда хам Худованд Ўз Ўғли ва Ўз каломи орқали хар бир инсонга гапириши мумкин. Буни эштишимиз учун эса Худовандга қулоқ тутмоғимиз зарур. Муқаддас Китобсиз ойдинлик йўқ. Худонинг Каломи – имон ва ҳаётнинг ягона бенуқсон қонунидир.