3:46

Муқаддас Китобни ўрганамиз 53

MP3

Хурматли радио тингловчилар агар эски ахд китобини диққат билан ўқиб кўрсак. Исроилликлар Мисрда фиръавн томонидан қулликка олинганлигини билиб олишимиз мумкин. Лекин Худованд уларни қулликдан озод қилмоқчи эди! “Шундан сўнг Мусо ва Ҳорун Фиръавнга келиб, айтишди: Худованд Исроилнинг Худоси шундай деяпти: Менинг халқим Менга чўлда байрам қилишлари учун қўйиб юбор. Аммо Фиръавн деди: Худованд ким эканки, мен Унинг сўзига қулоқ солиб, Исроилни қўйиб юборсам? Мен Худовандни билмайман ва Исроилни қўйиб юбормайман” Чиқиш китоби 5:1-2.

Худо Миср шоҳи билан гаплашиш учун Мусо билан Ҳорунни ишлатди, бироқ у яъни фиравн Худонинг буйруғини бажаришни рад этди. Фиръавн бутун ерни яратган ягона ҳақиқий ва тирик Худони билмасди. Мисрликлар Худога топинмасдилар, улар Худо яратган нарсаларга сажда қилардилар. Улар мамлакатларидаги энг катта дарёга, Нил дарёсига сиғинардилар. Улар яна қуёш, ой ва ҳар хил ҳайвонларга сиғинардилар. Уларнинг кўп худолари бор эди. Улар яна ўзларининг шоҳига, фиръавнга худодек сиғинардилар. Дунёда кўп одамлар онгли равишда Худони ҳақиқий фаҳмлашдан юз ўгирадилар.

Ўша пайтда Мисрда яшаган исроилликлар Худонинг буюклигини ва қудратини кўрмаган эдилар. Улар Худованд ҳақида ва У Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва Юсуф учун қилган ишлари ҳақида эшитган эдилар, холос. Энди эса Худованд Ўз кучини ва донолигини исроилликларга намоён қилиш учун ушбу фосиқ фиръавнни ишлатмоқчи эди. “Шунда Худованд Мусога айтди: Мен Фиръавнни нима қилишимни сен энди кўрасан; у қаттиқ қўлнинг таъсири билан уларни қўйиб юборади; ҳатто у қаттиқ қўлнинг таъсири билан уларни ўз еридан қувиб чиқаради. Худо Мусога гапирди ва унга деди:

Мен Худовандман. “Қодир Худо” исмим билан Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга ҳозир бўлганман; аммо Ўзимнинг : “Худованд” исмим билан уларга очилмадим. Мен уларга мусофирликда мусофир бўлиб юрган ери Каънонни бераман деб, улар билан Ўзим аҳд тузганман. Шунда Мен Исроил ўғилларининг Мисрликлар қулликда ушлаётгани ҳақидаги нолишни эшитиб, Ўзимнинг аҳдимни эсга олдим” Чиқиш китоби 6:1-5. Худованд, фақат У бутун ер устидан кучга эга бўлган ҳақиқий ва тирик Худо эканини мисрликларга яна кўрсатмоқчи эди. Улар ишонадиган ва топинадиган худолар уларни ҳақиқий Исроил Худосидан ҳимоя қилолмасдилар.

Фиръавн Худога қарши чиқмоқчи бўлди. Шунинг учун Худованд Ўзининг қудратли кучини ва Унга қарши чиққанлар устидан Ўз ҳукмини намоён қилиш учун ушбу фосиқ шоҳни ишлатмоқчи эди. “Ўз қўлимни узатиб ва Исроил ўғилларини уларнинг ораларидан олиб чиққанимда, шунда Мисрликлар Мен Худованд эканлигимни билишади” Чиқиш китоби 7:5. Худога қарши чиққанлардан ҳеч қайсиси ғалабага эга бўлолмайди ва жазодан қутилолмайди. Миср шоҳи исроилликларни қўйиб юборишни хоҳламаганлиги учун Худованд Ўзининг буюк кучини намоён қилди. Бу хақида Чиқиш китобининг 7 бобида ўқишингиз мумкин. Худовандга хечким хеч қачон қарши чиқолмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top