Мисрликларни подшохи Иброҳим авлодини қутқарилишида Худони тўҳтатаолмасди. Сабаби Худованд бир бошлаган ишини охиригача давом эттиради. Худованд, охирги фалокатдан кейин фиръавн исроилликларини қўйиб юборишини биларди. “Шунда Худованд Мусога деди: Мен яна битта жазоимни Фиръавн ва Мисрликларга юбораман; шундан сўнг у сизларни бу ердан қўйиб юборади. Сизларни чиқариб юбораётганда, сизларни тезлик билан бу ердан қувиб чиқаради. Мусо деди: Худованд шундай деяпти: Мен ярим тунда Миср ўртасидан ўтаман, Миср ерида ўз тахтида ўтирган Фиръавндан тортиб, тегирмон тортаётган қул ва ҳайвонларнинг ҳамма тўнғичи ҳалок бўлади.
Бутун Миср ерида илгари бўлмаган ва бундан кейин бошқа бўлмайдиган буюк дод-фарёд бўлади. Исроилнинг ҳамма ўғилларига, одамларга, ҳайвонларга ит тилини теккизмайди, токи сизлар билинглар Худованд Мисрликлар ва Исроилликларни қандай ажратишини.” Чиқиш китоби 11:1, 4-7. Худованд, исроилликлар охирги ва барча фалокатлардан энг даҳшатлисига қандай тайёргарлик кўришларини Мусога айтган эди. Исроилликлар ҳам гуноҳкор ва гуноҳлари учун ўлимга лойиқ эдилар.
Худованд уларга Ўз меҳрибонлигини ва иноятини кўрсатмаганида, улар ҳам бу энг даҳшатли охирги фалокатни ўз бошларидандан кечирардилар. Худованд Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга берган ваъдасини эсидан чиқармаган эди.
Худованд Иброҳим авлодини уларга берган ерга қайтаришни уларга ваъда қилган эди. Энди эса Худованд буни бажариш учун Ўзи танлаган вақт келди. Исроилликлар ўз тўнғич фарзандларини ўлимдан қутқариб қолиш учун, Худованд Мусога қуйидагиларни буюрди. “Шунда Худованд Миср ерида Мусо ва Ҳорунга гапириб, деди: бу ой сизларда ойларнинг бошланиши бўлсин; у йилдаги ойларнинг ичидаги биринчиси бўлсин.
Бутун Исроил жамиятига айтинглар: бу ойнинг ўнинчи кунида, ҳар бири оиласи билан, ҳар оила битта қўзи олсин. Агар оиласи кичик бўлиб, қўзини ея олишмаса, оилада жони кам қўшни оила билан бирга олсин; ким қанча ея билса қўзи шу ўлчамда бўлсин. Қўзиларинг бенуқсон, эркак, бир йиллик бўлсин; у қўйдан ёки эчкидан бўлсин” Чиқиш китоби 12:1-5. Ҳар бир оила бошлиғи қўзичоқ ёки улоқни танлаб олиш керак эди. Қўзичоқ ёки улоқ бенуқсон бўлиши керак эди. Исҳоқ ўрнига қурбонликка келтирилган қўчқор эсингиздами? У шохлари билан чакалокзорда ўралиб қолган эди.
Нима учун ўралиб қолди? Худо муккамалдир ва У гапирадиган ёки қиладиган барча ишлари муккамалдир. У ҳеч қачон касал ёки шикастланган ҳайвонни қурбонлик сифатида қабул қилмаган бўларди. “Қўзичоқни ойнинг ўн тўртинчи кунигача сақлаб, кейин эса ўша куни кечаси уни сўйиши керак эди. Қўзичоқ ўлиш керак эди. Унинг қони тўкилиш керак эди. Бу эса, гуноҳ ўлим билан жазоланишини исроилликларга эслатиши керак эди. Исроилликлар қўзичоқларни сўйиб, қони тўкилганда, бу ҳақида эслашарди. Исҳоқ ўрнига ўлган қўчқор сингари, танланган ва сўйилган нуқсонсиз қўзичоқлар ҳам исроилликларнинг тўнғич фарзандлари ўрнига ўлди.