Исроил халқи Мисрдан қулликдан озод бўлишган эдилар. Эндиликда уларнинг қўвончлари чексиз эди. Лекин уларнинг қўвончи узоққа чўзилмади. Чунки фосиқ фиравн уларнинг орқасидан бостириб келаётган эди. Улар қанчалик озод бўлмасинлар, Улар ўзларини озод қилолмасдилар. Уларнинг олдида денгиз, атрофида тоғлар, орқасида эса душманлари бор эди. Фақат Худованд уларни қутқара оларди! Бундай пайтда хар қандай инсон хам Худовандга умид боғлашига хеч қандай шубхамиз йўқ.
Биз билан ҳам худди шундай бўлади. Худонинг гуноҳга нисбатан бўлган ғазабидан қутулиш йўлини биз ўзимиз тайёрлай олмаймиз. Биз Худо билан бўлган мунособатимизни ўзимиз тиклай олмаймиз. Фақат Худованд бизни гуноҳимиздан ва унинг оқибатидан қутқара олади. “Шунда Худованд Мусога деди: нега сен Менга нолияпсан? Исроил ўғилларига айт, улар юришсин; Сен эса ҳассангни кўтариб, қўлингни денгизга узат ва уни иккига бўл. Исроил ўғиллари эса денгиз ўртасидан қуруқликни босиб ўтишади”(Чиқиш 14:15,16).
Худованд денгизни яратди, шунинг учун У уни тўлиқ бошқара олади. Исроилликлар денгиздан бошқа томонга ўтишлари учун денгизни очиш Худога қийин эмасди. Худованд қудратлидир. У ҳамма нарсага қодир. “Исроил олдида кетаётган Худонинг Фариштаси, уларнинг орқасидан кетди; булутли устун ҳам уларнинг юзидан қўзғалиб, уларнинг орқасида турди; ва Миср лашкарлари ва Исроил орасида туриб, бировига қоронғу булут бўлиб, бировнинг эса кечасини ёритиб, бутун тун бўйи бир-бирига яқинлашгани қўймади.
Шунда Мусо қўлни денгизга узатди. Худованд эса бутун тун бўйи денгизга шарқдан шамол эсдириб, денгизни қуруқликка айлантирди; сувлар иккига бўлинди. Исроил ўғиллари эса денгиз ўртасидан қуруқликдан юриб кетишди: сув эса уларга ўнг ва чап томондан девор бўлиб турар эди”.Чиқиш 14:19-22.Худованд Ўз халқини тарк этмади. У Иброҳимга ваъда қилган ерга, уларни Мисрдан хавф-хатарсиз олиб чиқишни ваъда қилди. Худованд денгиз орқали давом этадиган йўлдан уларни олиб борарди. Худованд, Исроилни бошқариб турган булутни четга сўриб, уни улар ва мисрликлар ўртасига қўйган эди.
Исроилликларни орқасида турган булут ёруғ эди ва қуёшдай чарақлаб турарди. Исроилликлар қаерга бораётганни кўришлари учун булут нур сочиб турарди. Бироқ мисрликларнинг олдида булут қоронғу эди. Уларнинг олдида фақат зулмат эди. Лекин мисрликлар қувишда давом этишарди, чунки Худованд уларни ҳалок қилишни режалаштирган эди.“Мисрликлар уларнинг кетидан қувишиб Фиръавннинг бутун отлари, жанговар аравалари ва чавандозлари денгиз ўртасига киришди.
Худованд оловли ва булутли устун орасидан Миср лашкарларига қараб, Миср лашкарларини саросимага тушириб, жанговар араваларининг ғилдиракларини ишдан чиқарди. Отлар эса араваларни қийинчилик билан судрар эди. Шунда Мисрликлар айтишди: Исроилликлардан қочамиз, чунки Худованд улар учун Мисрликлар билан курашаяпти” Чиқиш 14:23-25. Худованд биз учун хам кураша олади.