Раббимиз Исо Масих одамларни доимо Унга эргашишга чорлаган. У уларни яъни ўз шогирдларини бу дунёга келадиган Худонинг ҳукмронлиги ҳақида бошқаларга етқазиш учун таёрлаб юбориш ниятида эди. Исо уларни инсон овчилари қилишини айтганда, У одамларга Хушхабар етқазиб уларни Худонинг олдига олиб келишга ўргатишни айтган эди.“Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб келишди. Жума куни кеч киргач, Исо яҳудий ибодатхонасига бориб, таълим бера бошлади”.Марк китобининг 1:21.
Синагога деб аталадиган учрашув жойлари бутун Исроил бўйлаб шаҳарларда ва ҳатто қўшни мамлакатларда хам қурилган эди. Ушбу синагогаларда Мусо ва бошқа пайғамбарлар томонидан ёзилганларини ўқирдилар ва ўргатардилар. Қуддуснинг ташқарисида яшаган ибронийлар, Худованд Мусо орқали буюргандек маъбадга фақат муҳим байрамларда келишарди. “Халойиқ Исонинг таълимотига ҳайрон қолди. Чунки У одамларга уламолар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим берар эди”-деб ёзади Марк китобининг 1:22.
Исо ўргатаётганларини тинглаётган одамлар, Худо Каломини У қудратли куч эгасидай гапирганига ҳайрон қолардилар. Исо уламолар каби ўргатмас эди. Уламолар, бу Эски Аҳдни кўчириб ёзадиган одамлар эди. Улар Худо Каломининг ўқитувчилари ҳам эди. Ҳақиқатда эса, уларнинг кўпчилиги Худога ва Унинг Каломига ишонмасдилар. Аксинча, улар ҳайрли ишларига ва Худо Каломига асосланган билимларига ишонардилар.
Улар билимларига ишонганлари, ҳақиқатда эса Худони билмаганлари учун Унинг Каломини аниқ тушунмасдилар. Шунинг учун улар Худони Каломи нима деётганини одамларга айтиб беролмсдилар. Азиз радио тингловчи шу ерда бир кичик лекин хар биримизнинг Масихийлик хаётимизда керак бўладиган нарсага тўхталиб ўтсак. Хар бир инсоннинг Худовандга ишониши жуда яхши. Лекин шу билан бирга Худованд учун бизнинг ташқи кўринишимиз эмас ёки қанчалик Худовандни сўзларини яхши гапиришимиз эмас, балки хар бир инсоннинг ўз муштидек келадиган кичиккина юрагига қарайди.
Анашу биз айтиб ўтган кичиккина юрак Худованд учун жуда катта ахамиятга эгадир. Раббимиз Исо Масих хар биримиз билганимиздек Худо хамдир. У Ўз Отасини биларди ва Худо Каломини яхши тушунарди. Исо ҳалққа ўргатаётганда, Худованд Мусо ва бошқа пайғамбарлар орқали гапирганларини уларга аниқ етқазарди. Хурматли радиомиз мухлислари Хар бир масих билан бирга бўлган киши худдир Раббимиз қилганидек йўл тутса нур устига аъло нур бўлар эди. Яъни шогирд таёрлаб уни бутунлай хизмат қилишга чорлаш. Агар эсингизда бўлса Раббимиз ўзининг кўп вақтини шогирдлари билан бирга ўтқазар эди. Анашу вақт давомида эса ўз шогирдларига бутун Художуйлик хаёти хақида гапирар эди. Балки шундандирки Раббимизнинг саноқли шогирдлари бутун дунёни ларзага келтира олганлар. Хурматли радиомиз мухлислари шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди сизлар билан яна келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз, хайр омон бўлинглар.