3:35

Инжил дарси 61

MP3

Хурматли радио тингловчи мухлислар Эфирда сизлар учун таёрланган эшттиришларимиздан бири. Азиз тингловчилар биз хизмат юзасидан кўплаб биродарлар билан юзма юз базида эса хат хабар орқали гаплашишимизга тўғри келади. Азизлар агар шундай сухбатларни хаммасини бир жойга жамлаб ундан энг асосий жойини танлаб оладиган бўлсак, деарли хамма фикирлар бир бирига жуда ўхшаб кетади. Яъни инсон гунохкор, Худованд эса муқаддас. Бу фикрлар эса айни хақиқатдир.

Лекин шунга қарамай Худованд Ўз мақсади бўйича керакли инсонларни хозиргача танлаб олиб ишлатишда давом этяпти. Келинг хурматли биродарлар шу ўринда Худованд илгари танлаган инсон ва пайғамбарлари кимлар бўлган ва улар қандай одамлар эди. Улар бизлардан нимаси билан фарқланар эдилар шуларни куриб чиқсак. Эсингизда бўлса керак. Худованд Хобил ва Қобилга қурбонлик келтиришлари хақида амр берган эди. Улар Отамиз айтганидек қилдилар. Лекин Худованд уларнинг бирини қурбонликларини манзур кўрмади. Сиз қандай ўйлайсиз хурматли тингловчи.

Нима учун Худованд Ҳобилни қурбонлигини манзур кўрди? Ҳобил гуноҳкор бўлмаганлиги учунми? Йўқ, Албатта Хобил хам Худованднинг кўз ўнгида гунохкор эди. Лекин У Худовандни севар эди. Ҳобил Худо Каломига ва Худовандга ишонганлиги учун шундай бўлди. Худованд Нуҳга бутун ер юзини қириб ташлайман, шунинг учун сен кема ясагин деганида, Нуҳ Худога ишонди ва Худованд уни ва оиласини қутқарди. Агар эсингизда бўлса Худованд кўп инсонлар орасидан фақатгина Нухни танлаб олган эди.

Чунки у доимо Худовандга қулоқ солган ва Худованд айтганидек юрган инсон эди. Яна бир қахрамонимиз бутун халқларнинг отаси бўлмиш Иброхим бобомиз. Худованд Иброҳимга ўз юртидан чиқиб Худо унга кўрсатишни ваъда қилган мамлакатга боришини буюрди. Иброҳим Худога ишонди ва Худо уни Каънон ерига олиб кирди. Иброхим бобомиз Худога ишониш билан бирга бир мухим нарсани амалга оширди қайсики хозирги кунда хар бир масихий биродарларимиз қилиши керак бўлган. Яни у Худовандга қулоқ солди Худованд қандай қилишни бюрган бўлса худди шундай амалга оширди. Натижада эса Худованд бобомизни баракали ва мархаматли қилди.

Мусо билан хам худди шундай бўлди. У Худога ишонарди ва исроилликлар уй эшикларининг ёндорларини қон билан сўртиб чиқишни уларга айтди. Худованд уларни ўлим фариштасидан сақлаб қолди. Азиз радио тингловчи биродарлар эшттиришимиз бошида сизларга айрим сухбатлар хақида эслатиб ўтган эдик. Шу сухбатларнинг энг асосий мағзини, атайлаб бугунги эшттиришимизни энг охирига олиб қўйган эдик. Худованд учун бизларнинг қиладиган ишларимиз ва хизматларимиздан хам мухимроқ бўлган бир нарса борлигини қўплаб инсонлардан эшитдик ва сизларга хам шу фикир хақида чуқурроқ ўйлаб қўришни таклиф этардик. Отамиз учун хар бир инсоннинг юраги ва Худога бўлган итоаткорлиги энг мухими экан. Сизнинг юрагингиз Худованд олдида қандай?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top