3:48

Инжил дарси 65

MP3

Бизга қанчалик маълумки халқлар тарихига, маданиятига, цивилизация тараққиётига ва одамларнинг дунёқарашига улкан таъсир кўрсатган кўпгина буюк исмлар дунёга машҳур. Бироқ Исо Масиҳнинг исми бу қаторда ўзига хос ўринга эга. Унинг ҳаёти ва таълимоти халқларнинг тарихини, цивилизация тараққиётини, маданиятини ва дунёқарашини ўзгартирибгина қолмай, одамларнинг тақдирини, уларнинг ҳаётларини ва жонларини ўзгартирди. Бу билан Масиҳ дунёнинг барча улуғ кишиларидан тубдан фарқ қилади.

Исо Масиҳнинг ҳаёти ва таълимоти Унинг шахси билан чамбарчас боғлиқдир. У нималарни ўргатгани ва нималар қилганинигина ўрганиш етарли эмас албатта. Энг асосий нарсани – Унинг Кимлигини ва У ҳар биримиздан нимани хоҳлашини тушуниш зарур. Ҳаттоки Масиҳнинг энг ажойиб таржимаи ҳоли ҳам асосий манба бўлган Инжилнинг ўрнини боса олмаслигини тушуниш зарурдир. Носиралик Исонинг тимсолини Унинг бетакрор илоҳий улуғворлигида ва айни шу вақтнинг ўзида ёрқин қилиб айнан тасвирлаб беришга қодир бўлган даҳо йўқ. Шунинг учун, агар биз Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатни билмоқчи бўлсак, уни Инжилдан қидиришимиз керак.

Масиҳнинг ҳар қандай таржимаи ҳолининг асосий масаласи – одамларга уни таниб олишларида ва севиб қолишларида кўмаклашишдир. Ҳаттоки бу дунёда энг атоқли ёзувчиларнинг имкониятлари хам доимо чекланаган. Масиҳ образнинг чеки йўқдир ва ҳар бир одам бўлганидай, ҳар бир давр ҳам бу образда қандайдир янги ва ўзига яқин нарсани топади. Исо Масиҳ Ўзининг таржимаи ҳолини ёзмаган. Бироқ, Худо Ўзининг севикли Ўғли ҳаётининг ва хизматининг асосий воқеаларини тасвирлаган одамларнинг гувоҳликларини танланган. Худо бу одамларнинг гувоҳликларини хатолардан сақланган, чунки “бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар” — деб ёзилган Мўқаддас китобнинг 2-Бутрус китобининг 1:21.

“Одамлар Мени ким деб ҳисоблайдилар?” — деб ёзади Марк китобининг 8:27. Бу Исо Ўзининг ижтимоий хизмати даврида берган ҳал қилувчи савол эди. У одамлар Унинг орқасидан эргашишга қарор қилишларидан олдин Унинг Кимлигини тушунишлари зарурлигини билдирар эди. Мана шу сабабдан У Ўзининг хизмати, Ўзининг сўзлари ва Ўзининг фаолияти орқали Ўзини дунёнинг ягона Қутқарувчиси, Инсон Ўғли ва Худонинг Ўғли каби кўрсатди. Бугун кўпчилик, шу қаторда имонлилар ҳам, Масиҳ ҳақида жуда кам биладилар. Шубҳасиз, имонлилар қайтадан туғилганларида Уни ўзларининг шахсий Қутқарувчилари деб таниганлар, бироқ улар Унинг ҳаётини ҳеч қачон пухта ва мунтазам равишда ўрганмаган бўлсалар, ўзларини Худонинг Ўзининг Ўғли ҳақидаги гувоҳлигини шахсан эшитиш имкониятидан маҳрум қилганлар.

Исо Масиҳ ҳаётининг ва фаолиятининг ҳар қандай тўла тадқиқоти Унинг ҳаётидан воқеаларнинг содир бўлишининг кетма-кетлигини кўришга ва, бундан ташқари, бу воқеаларнинг асл аҳамиятини тушунишга имкон берадиган тўртта Хушхабарнинг ҳаммасини таққослашга асосланган бўлиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top