3:51

Худога лойиқ бўлоламизми?

MP3

Одам Атодан то Нуҳгача Худога ишонадиган ва Адан боғида ваъда қилинган Халоскорни кутишда давом этаётган ўнта авлод бор эди. Бугун биз Муқаддас Китобдан ўрганадиган парча Худованднинг Нуҳга, унинг учта ўғиллари – Сом, Ҳом ва Ёфитга – ҳамда уларнинг оилаларига намоён қилинган инояти ҳақида гапиради. Худованд нафақат уларнинг авлодларига балки бизга хам ўз иноятини кўрсата олади. Бунинг учун эса биз доимо Худога лойиқ бўлишимиз лозим. Ким Худога лойиқ бўла олади деган савол пайдо бўлиши турган гап.

Албатта хеч бир инсон Худога лойиқ эмас. Шунинг билан бирга Худо бизларни жуда севади ва шу нолойиқлигимизга қарамай бизларни ўзи билан мулоқатда бўлишимизни хам истайди. Ўшбу ҳодисалар Одам Атони яратилишдан кейин 1500 ёки ундан хам кўпроқ йил давомида содир бўлган. Нуҳ, Сом, Ҳом ва Ёфит яшаган даврда, ер юзида кўп аҳоли яшарди. Одамларнинг кўпчилиги фақат ўзларининг фикри бўйича яхши бўлган нарсалар билан қизиқардилар ва шу билан вақтини ўтказардилар. Улар Худони қандай қилиб мамнун қилиш хақида ўйламасдилар.

Худованд бу одамларнинг гуноҳларини кўрарди ва нафратланарди, шу билан бирга, У уларни яхши кўрарди ҳам ва тавба қилишларини хоҳларди. Нима деб ўйлайсиз хурматли тингловчи. Агар Художўй инсон Масихни таниб билганидан сўнг эски хаётда яшашда давом этаверса яъни гунох қилишда демоқчимиз бу Худога мақбулми. Албатта жавобимиз олдиндан таёр эди яъни йўқ мақбўл эмас деган жавоб. Худди шу жавобни олдиндан билганимиз каби, гунохни қилишдан олдин хам оқибатлари хақида олдиндан биламиз. Лекин шайтон барибир фкирларимизни чалғитади ва худдики бу гунох эмасдек деб алдайди.

Худованд, улар ўз фикрларини ўзгартиришларини хоҳларди. Худованд, улар ўзларининг ноҳақ эканини тан олишларини хоҳларди. Худованд, улар Худовандга ишонишларини хоҳларди. Худованд уларга доимий равишда тавба қилишларини айтарди, лекин улар буни хоҳламасдилар. “Шунда Худованд: Менинг Руҳим одамзодда абадий қолмас, зероки у ўткинчи махлукдир. Унинг умри юз йигирма йил бўлади, — деди” (Ибтидо 6:3).Худованд Ўз хабари ҳақида уларга ҳар доим гапирмайди, деб уларни огоҳлантирди.

Агар улар Унга қаршилик кўрсатишда давом этишса, шайтон уларни бошқаришига У йўл қўяди ва уларни жазолайди. Худованд уларга 120 йил умр бераман деб айтди. Агар улар ушбу 120 йил ичида тавба қилишмаса, Худованд уларни жазолайди.

“Ерда одамзоднинг ёмонлиги ошиб бораётганини, кўнглидаги бутун фикр-хаёли эса ҳамиша ёмонлик эканини Худованд кўриб, уни яратганидан ўкинди, юраги ачишиб кетди. Ўшанда ер зўравонликка тўлиб тошган, Худонинг кўзи олдида бузила бораётган эди” Ибтидо 6:5,11. Улар яна баттар гуноҳкор бўлардилар. Улар Худо айтганига ишонишдан бош тортдилар ва Унга ишонишни хоҳламадилар. Бу одамлар гуноҳкор бўлиб туғилдилар, чунки улар Одам Атонинг авлоди эдилар. Бундан ташқари, улар гуноҳни яхши кўрардилар ва Худога итоатли бўлишни онгли равишда рад этишарди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top