Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари соғ саломат учрашиб турганимиздан Яратганга шукуроналар айтамиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Раббимиз яшаган даврда ва ундан олдин хар қандай киши қонунни тўла тўкис бажариш учун харакат қилганлар. Фаластиндан ташқарида яшовчи яҳудийлар йилига уч марта Қуддус шаҳрига келишга ва шу билан қонунни бажаришга ҳаракат қилар эдилар.
Фисиҳ байрами кунлари Қуддусга кўплаб одамлар оқиб келар эди, шунинг учун кўплари бу кунлари шаҳарда жойлаша олмас эдилар ва шаҳардан ташқарида чодир тиклашга мажбур бўлар эдилар. Юсуф билан Марям ҳам асосий байрамлар нишонланадиган кунлари мунтазам равишда Қуддусга келар эдилар. Анашу пайтда Раббимиз Исо Масих эндигина 12 ёшга тўлганди.Улар одатдагидек У билан бирга Қуддусга, Фисиҳ байрамига жўнадилар. Қонунга асосан Исо энди вояга етган ва Ўзи учун Ўзи жавобгар эди.
У энди ҳар йили маъбад хазинасига солиқ тўлашга мажбур эди ва шу орқали “қонун ўғли” деб аталар эди. Луқо Исо билан Қуддусни зиёрат қилганда содир бўлган воқеани тасвирлайди. Байрамдан сўнг одамлар тўда-тўда бўлиб уйларига қайтар эдилар. Қариндошлар ва таниш-билишлар бирга боришга ҳаракат қилар эдилар, ота-оналарига тақлид қилган болалар ҳам бирга борар эдилар. Байрамдан қайтаётган болалар орасида Исо йўқ эди. Юсуф ва Марям шу заҳотиёқ Қуддусга қайтдилар.
Фақат учинчи кунигина улар Исони маъбадда ибодатхона устозлари доирасидан топдирлар. У Ўзини эркин ҳис қилар эди. Исони кўриб, Марям билан Юсуф дарҳол Унга яқин келишга журъат қилмадилар. Бироқ охири Марям журъат қилиб Унга яқинлашди ва таъна қилиб: “Болам, нега бизни бундай овора қилдинг? Мана, отанг билан мен жуда қайғуриб Сени қидириб келяпмиз”-деди. “Мени қидиришингизнинг нима кераги бор эди? Ёки Отамнинг ишлари билан машғул бўлишим кераклигини билмас эдингизми?”-деб Исо унга жавоб берди.
Ота-онаси бу сўзларнинг маъносини шу ондаёқ тушунмаган бўлсаларда, Марям бу сўзларни кўнглига тугиб қўйди. Бундан сўнг ота-онасининг иродасига бўйсуниб, Исо Носирага қайтди ва “уларга итоатли бўлиб юрди” деб айтади Луқо китобининг 2:48,49 хамда 51оятларида. Бу қисса Исо Ўзининг Илоҳий бурчини болалигиданоқ яхши англаганини очиқ-ойдин кўрсатади. Биз ўзимизнинг шу ёшдаги бошқа болалар ҳақидаги тасаввуримизни Исога нисбатан қўлламаслигимиз керак. Исо оддий бола эмас эди.
Унинг ақлини бошқа одамларнинг ва устозларнинг ва Унинг ота-онасининг ақли билан таққосланг. Исо фақат одамгина эмас, Худо ҳам бўлганини доимо ёдда тутинг. Шунинг учун хам У болалигидан биз инсонлардан алохида ажралиб турган. Азиз радио тингловчилар, сиз билан хайирлашишдан олдин, ўзимизнинг интернет сайтимизни сиз азизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. www.najot.com Яна радио тўлқинлар орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.