3:41

Масихнинг қайта тирилиши-4

MP3

Бир одамни саккизта автомобилга ўт қўйганликда айблашди. Тергов вақтида у шундай деди: «Менинг автомобилим йўқ ва мен бошқа одамлар ҳам автомобилга эга бўлишларини истамайман». Қайта тирилиш ҳақиқатига нисбатан ўлим олдида ҳеч қандай умиди бўлмаган одамларда ҳам кўпинча худди шундай муносабатни кузатишимиз мумкин. Улар бундай умидга эга бўлганларнинг барчасини йўқ қилишга интиладилар. Масиҳнинг ўлим устидан қилган ғалабасига асосланган ҳолда ишонч ва умидга эга бўлганлар уларга ёқмайди. Масиҳнинг қайта тирилиши – бу масиҳийликнинг пойдевор тошидир.

Агар Масиҳ қайта тирилмаган бўлса, у ҳолда Унинг ўрнига келтирилган қурбонликнинг ҳеч қандай қадри йўқ, чунки қайта тирилишсиз биз У ҳаёт Берувчи эканлиги ҳақида ҳеч қандай ижобий далилга эга бўлмаймиз. Агар ўлим Унинг устидан ғалаба қилиб ва Унинг қайта тирилиш ҳақида берган ваъдасини кучсизлантирган бўлса, биз қандай қилиб Унинг бошқа ваъдаларига ишона оламиз? Имонлилар Масиҳ танавий қайта тирилганига ҳеч ҳам шубҳа қилмасликлари керак. Хатто Муқаддас Китобга ишонмайдиганлар ҳам, танавий қайта тирилиш ҳақида аниқ қилиб берилган барча исботларни рад эта олмайдилар. Қайта тирилиш билан хизмат якунланади ва у билан биринчи Жамоатнинг:

«У тирилди!» — деган қувончли хабарига йўл берилади. Нотўғри хулоса чиқариш жуда осон! Исонинг душманлари, қабрнинг бўшлиги шогирдлари Унинг танасини ўғирлашганини билдиради деб хулоса қилишди, шогирдлари эса, Унинг душманлари буни қилган деб қарор қилишди! Исо еттита жинни ҳайдаб чиқарган магдалалик Марям хафтанинг биринчи куни эрта тонгда қабрга келди. У қабр оғзини беркитиб турган оғир тош суриб ташланганини кўрди ва бу унга Исонинг танасини фақат душманлари олиб кетишганини билдириши мумкин эди. Текшириб кўрмасдан, у қўрқув ва ҳаяжонда Бутрус ва Юҳаннонинг олдига югуриб кетди ва уларга ўзининг қайғули хулосасини етказди. Бутрус ва Юҳанно дарҳол шаҳарни ташлаб чиқдилар ва қабр томонга қараб югуриб кетдилар.

Бутрусдан ёшроқ бўлган Юҳанно, тезроқ югурарди ва қабрга биринчи бўлиб келди. У энгашиб ичкарига кўз ташлади, лекин кирмади. У ғира-ширада фақат кафан ётганини кўрди ва тана ҳали ўша ерда ётибди деб ўйлаган бўлса керак. Наҳотки Марям адашган бўлса?.Бутрус қабрга келиши биланоқ, дарҳол ичкарига кирди ва кафанни кўрди. Пастки жағ осилиб қолмаслиги учун бошига ўралган рўмол кафан билан бирга эмас, алоҳида жойга йиғиштириб қўйилганди. Бутрус ҳаммасини ҳайрон бўлиб текшираётганида, Юҳанно ҳам қабрга киришга қарор қилди. Кафанни ва алоҳида ётган рўмолни кўргандан кейин, у нима содир бўлганини дарҳол тушунди ва Масиҳ қайта тирилганига ишонди.

Танани ўғирлашдан олдин ҳеч қандай ўғри кафанни ечмас эди. Кейин танани ким ҳам ўғирлай оларди? Римликлар ва яҳудийлар уни қўриқлаш учун қоровул қўйишган эди, Исонинг дўстларида эса Унинг танасини ўғирлашга ҳеч қандай хоҳиш йўқ эди, агар буни хоҳлаганларида ҳам улар ҳокимият томонидан қўйилган тўсиқни енгишларига тўғри келарди. Шундан сўнг Бутрус билан Юҳанно ўз уйларига қайтиб кетдилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top