3:32

Масихийлик бошқа мамлакатларда 04

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар. Радимиз орқали сизлар билан дийдор учрашганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли тингловчилар гохида биз ўзимизни ёлғиз Масихидай хис этишимиз хеч кимга сир эмас. Келинг манашу гапимизни бир мисол билан тушунтиришга харакат қилайлик. Кунларнинг бирида бир киши менга телефон қилиб мен билан учрашиш хохиши борлигини айтди. Мен албатта унга ўз розилигимни билдирдим. Учрашиш вақти келганда белгиланган жойга бордик. Бир йигит ўзининг кўриниши билан менга нимадир айтмоқчилигини дархол сездим ва ундан мени кутаяпсизми деб ўзимни таништирдим.

Биз бир биримизни кутаётганлигимизга амин бўлганимиздан сўнг. Бир қулай жойга бориб ўтирдик. Шунда мен танимаган дўстимиз, мендан сўраган биринчи саволи шундай бўлди. Дўстим эштишимга қараганда сиз Масихга ишонар экансиз шу гап ростми? Албатта мен тан олишдан бошқа иложим йўқ эди. Кейинчалик дўстимиз хам Масихга ишониши маълум бўлди. Ушбу дўстимиз чет элда ўқишда бўлган экан. Кунларнинг бирида бир киши билан танишиб қолибди ва у киши дўстимизга ўзи ишонадиган Исо Масих хақида сўзлаб бериб уни хам ибодат хонага таклиф қилибди. Хуллас дўстимиз орадан кўп ўтмай, ўз юрагини Раббимиз Масихга очиб Унга имон келтирибди.

Дўстимни айтишига қараганда у ўйлаганки, мен ёлғиз ўзим Масихга ишонадиган ўзбек бўлсам керак деб. Кейинчалик мен хақимда эшитиб дархол мени топишга харакат қилган экан. Мен уни ўзбек ибодатхонасига таклиф қилдим. Дўстим имонли ўзбекларнинг кўплигини кўриб, бир зумда ёлғиз эмаслигини хис эта бошлади. Хурматли биродарлар агар сизда хам шундай фикирлар бор бўлса хеч иккиланманг чунки Ўзбекистонда хам кўплаб биродарларингиз топилади. Кўплаб бошқа мамлакатдаги биродарларимиз биз учун тинмай ибодат қилишмоқдалар. Шунинг учун хам хар биримизни Худованд соғ саломат сақлаб юрибди. Бунинг учун Худовандни номига шукроналар айтсак арзийди.

Юқорида айтиб ўтган дўстимизнинг фикрича У ўқиётган мамлакатда шунчалик имонлилар кўпки, хатто якшанба кунлари бир неча маротаба йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Одамлар орасидаги мехир оқибат хам етарли ва арзигулик даражада. Мен масихийларни назарда тутиб гапиряпман. Хурматли биродарлар келинг биз хам мамлакатимиз учун, унинг гуллаб яшнаши учун харакат қилайлик одамлар орасидаги мехр оқибатни кучайиши учун ўз хиссамизни қўшайлик. Бунинг учун биринчи қиладиган ишимиз, мамлакатимиз учун Худованднинг мархаматини сўраш, ва мамлакатимиз тинчлиги учун тинимсиз ибодатда бўлишдир. Муқаддас китобда шундай ёзилади: Энг аввал шуни насихат қиламанки, Худо йўлида обрў эътиборли, осойишта сокин хаёт кечиришимиз учун барча инсонлар подшохлар ва хукмдорларучун Худога илтижо қилинг, дуолар ўқинг, тоат ибодатларқилинг, шукроналарайтинглар.Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбўлдир. У бутун инсонлар хақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайди. Хурматли биродарлар сизлар билан хайрлашар эканмиз, келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинглар деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top