Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида яна мен Ғолиббек. Раббимиз Исо Масих Ўзининг хизмати даврида кўплаб ерларни босиб ўтди. Худди шу сингари Павлус хам деярли бутун дунёни кезиб, Раббимизнинг нажот йўли хақида инсонларга йўл юриқ кўрсатиб уларга қўлидан келган ёрдамини берди.
Исо Масих Раббимиз юрган йўлларни, У ташриф буюрган жойларни Инжилда илова қилинган Фаластин харитасидан осонгина топиш мумкин. Албатта Инжилни ўқиганда ва ўрганганганимизда унга мурожаат қилиш фойдалидир. У Ўзининг шогирдлари билан Жалила бўйлаб юрган ва, эҳтимол, бу вилоятнинг барча қишлоқларига қирган. Исо юрган йўлларнинг кўплари хозиргача сақланиб қолган. Исо туғилган Байт-Лаҳм ва Носира бугун ҳам гуллаб-яшнаган шаҳарлардир. У Ўзининг биринчи мўъжизасини кўрсатган Кана хақида Юҳанно мактубининг 2:1-11 ўқишингиз мумкин,
У Ўзининг ҳаётининг илк йилларини ўтказган ва дурадгор бўлиб ишлаган Носира хақида эса Марк китобининг 6:3 ўқишингиз мумкин, У кўпинча ваъз қилиб юрган Ҳоразин ва Кафарнаҳум эса Матто 27:56да тасвирлаб берилган. Магдалалик Марямнинг она шаҳри Магда ва Исо бева аёлнинг ўғлини ҳаётга қайтарган Наин шаҳри буларнинг ҳаммаси бир-биридан 40 км масофада жойлашган. Жалила кўлининг шарқий қирғоғида, Исо у ерда жинга чалинган одамни даволаган, Гадара ўлкаси жойлашган эди. Исонинг Яҳудиядаги хизмати Қуддусга ва унга қўшни қишлоқларга қаратилган эди.
Қўйинки Раббимиз ўз олдига нимани мақсад қилиб қўйган бўлса барчаси амалга ошди. Исо Марям билан Мартанинг уйида кечлик овқат қилган Байтания Қуддусдан бир ярим километр узоқликда, Зайтун тоғининг шарқий ён бағрида жойлашган эди. Унга қарши ғазаб ҳаддан ташқари кучайганидан кейин У узоқлашиб кетган Эфраим саҳро яқинида, Байтфагия, эҳтимол Байтаниядан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган эди.
Ўзининг тирилишидан сўнг у ерга борадиган йўлда У Ўзининг икки шогирди билан учрашган Эммаус Қуддусдан шимоли-ғарб томонда 12 қилометр узоқликда, Яффа томон йўлда жойлашган эди. Қуддуснинг ўзи ҳақида Инжил тез-тез эслайди. Маъбад, Силоам ҳовузи ва Байт-Ҳасда, Қидрон Сойи,Зайтун тоғи этагидаги Гетсемания боғи, Ғолғута, “қатлгоҳ” бу жойларнинг ҳаммаси Исога ва Инжил муаллифларига таниш эди.
Яҳудиядаги деярли бир йиллик хизматидан сўнғ, Исо Унга қолган вақтидан кўпроғини У Жалилада ва унинг атрофларида ўтказди. Унинг Қуддусдан Жалилага ўтиб юришлари, Хушхабарни ваъз қилишга катта имкониятлар берар эди. Ўзининг ваъз қилиб юришлари даврида У ташриф буюрган кўплаб шаҳар ва қишлоқларидан тахминан йигирматаси Инжилда санаб ўтилган. Уларнинг қаерда жойлашганини билиш Сизга Масиҳнинг ҳаётини ўрганишингизда ёрдам беради деган умиддамиз.