3:35

Дунёнинг яратилиши 3

MP3

Хурматли радио тингловчи мухлислар. Бизга маълумки одамлар ҳар доим ўзлари яшаган дунё ҳақида саволлар беришган. Келинг қуйида шу саволлардан энг муҳим тўрттасини келтириб ўтсак. 1)Дунё қандай пайдо бўлган? 2) Дунё нима билан туради ва нима билан ҳаракатлантирилади? 3) Дунёда қандайдир тартиб ёки бошқарув борми? 4) Дунёнинг мақсади борми? Хақиқатдан хам агар бутун одамзод манашу асосий саволларга жавоб билишганида балки хозирги бизлар яшаб турган дунё умуман бошқача бўларди.

Келиб чиқиш, давом этиш, бошқарув ва мақсад ҳақидаги бу тўрт саволга одамлар яратган ҳеч қандай фалсафий системаларнинг кучи етмайди. Фақат Муқаддас Китоб бундай жавобни беради ва бу саволларнинг ҳар бирига жавоб беради ва энг мухими бу саволларнинг ҳар бирига жавоб, Худо эканлигини кўрсатади. Коинот қаердан пайдо бўлган? Муқаддас Китоб ўзининг биринчи сўзларидаёқ бизга лўндагина қилиб: “Азалда Худо осмон билан ерни яратди” – деб ёзади ушбу оят Ибтидо китобининг 1:1 ёзилган. “Осмон” ва “ер” сўзлари коинотни, Худодан ташқарида мавжуд бутун борлиқни англатади.

Шундай қилиб, дунёнинг яратилиши ҳақидаги саволга жавоб, аввал мавжуд бўлмаган нарсаларни яратган қодир Яратувчининг мавжудлигидадур. Муқаддас Китобнинг бу таълимоти ҳозирги дунёда машҳур бўлган, бироқ аслида пайдо бўлиш ёки келиб чиқиш ҳақидаги саволга жавоб бўла олмайдиган сохта эволюция таълимотига зиддир. Эволюция таълимотининг тарафдорлари бўлмиш материалистлар Яратувчининг мавжудлигини тан олмаганлари сабабли, материя у ёки бу шаклда ҳар доим мавжуд бўлган дейишади. Улар замонавий фаннинг таълимотларини узоқ ўтмишга тарқатмоқчи ва татбиқ этмоқчи бўладилар, бироқ материя аслида қандай пайдо бўлганини ҳақиқатан тушунтириб бера олмайдилар.

Бундан ташқари улар жониворлар дунёсидаги эркак ва аёл жинсидаги зотлар ўз-ўзидан пайдо бўлишган, деб ўйлайдилар. Улар масиҳийларнинг Худога ишониши устидан куладилар ва эволюцияга умид боғлайдилар. Хўш, қайси бири маъқулроқ: ҳамма нарсани Худо бўлган чексиз, абадий, қудратли Руҳ яратганига ишонишми ёки материя ҳар доим мавжуд бўлганига ишонишми? Бошқа йўл йўқ. Муқаддас Китоб, Худо ҳамма нарсани Ўзининг қудратли сўзи билан яратган, деб эълон қилади. “Кўк Худованд каломи билан бунёд бўлган, барча осмон лашкари Унинг амри ила яралган…Зеро У сўзлади, худди айтгандай бўлди; У амр берди, амри вожиб бўлди”. Забур 32:6,9.

Масиҳ Худонинг Каломи деб аталганини ва Янги Аҳд Унинг ҳақида Яратувчи ҳақида гапиргандай гапиришини эслаш қизиқ. “Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас. Неки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган- деб айтади бизга Муқаддас китоб. Худо дунёни яратибгина қолмай, уни сақлайди ҳам ва унинг барча таркибий қисмларини ҳарақат қилишга мажбур қилади. У буни дунёни қандай яратган бўлса, шундай, яъни Ўз сўзи билан қилади. У дунёни ташлаб қўймаган ва дунё ўз ҳолига қўйиб қўйилмаган. Мана шунинг учун хам Худовандни олқишласак арзийди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top