3:18

Рўхий хаётингизни ривожлантиринг 08

MP3

“ Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масихнинг иноятига таяниб, Уни таниб билиб борган сайин ривож топинглар ” Бизларга яхши маълумки, масихийча хаёт, пок юракка эга бўлган кунимиздан бошланади. Биз хар биримиз гунохнинг қуллигидан халос бўлганмиз. Лекин Исо Масихда униб Рўхий хаётимизни устиришимиз учун, хар куни рўхий овқат истимол қилмоғимиз лозим. Раббимиз Исо Масихда қандай қилиб рўхан ўсишимиз мумкин? Келинг бугун сизлар билан қисқача шулар хақида гаплашайлик. Хар биримизга Муқаддас китобдан Тимутий исми яхши танишдир. Тимутий исмининг маъноси “Худони улуғла “- деганидир.

Тимутий хали ёш бўлган чоғидан бошлаб, Худованднинг каломини, унинг онаси ва бувиси унга ўргата бошлашган. Бу хақида бизларга Муқаддас Китоб маълум қилади. Албатта Тимутийнинг онаси ва бувиси уни имонда мустахкам бўлишини ва ёшлигидан Худовандга бўйсинадиган бўлиб ўсишларини хохлашган. Муқаддас китоб бу хар биримизнинг рўхий хаётимиз учун озуқа эканлигини биламиз. Агар уни татиб кўрган бўлсангиз у жуда хам ёқимли таъмга эгалигини биласиз. У асалдан хам ширинлигини хам биласизлар деган умиддамиз. Муқаддас калом биз учун хам нон, хам гўшт,хам сутдир. Хар бир инсон рўхан жуда оч, уларни очлигини эса фақатгина Худованднинг каломи тўлалигича қондира олади.

Хар бир инсон хар куни, ўсиши учун уни ейиши керак бўлади. Албатта биз айтаётган гапларимиз рўхий маънога эга эганлигини хар биримиз тушиниб турибмиз деган умиддамиз. Тимутий Худованднинг каломини жуда яхши билган. Сабаби унинг онаси ва бувиси унга ёшлигидан бошлаб Худонинг каломига бўлган мехрини уйғотишган. Хаворий Павлус тимутийни ўзи билан хизмат сафарига олиб кетишидан олдин. Бошқа биродарларидан у хақида яхши тасурот олган ва у хақида хар хил илиқ гаплар эшитган. Шунинг учун хам Тимутийни ўзи билан бирга сафарга олиб кетишга қарор қилган. Албатта улар биргаликда хизмат сафарини бошлашларидан олдин.

Хаворий Павлус Тимутийдан шу хизматга тайёрми, барча масихий хаётида учрайдиган қийинчиликларга бардош бероладими шулар хақида сўраганлигига ишончимиз комил. Тимутий ёш бўлсада Павлус билан биргаликда хизмат сафариг бирга кетди. Чунки у худога хизмат қилиши кераклигини яхши тушунарди. У ёшлигидан каломни яхши билганлиги сабабли, у барча содир бўлажак қийинчиликларга бардош бера олишини биларди. Чунки раббимиз Исо Масих хеч қачон ўзининг фарзандларини ташлаб қўймаслигини ўз каломида ваъда берган. Хурматли радио тингловчи биродарлар. Агар хар биримиз чин юракдан Худованд берган ваъдаларига ишона олсак. Уни айтган ва хар биримизга берган ваъдаларини бажариб, Худога бўйсинсак, албатта Исо Масих хар биримизнинг рўхий хаётимизни ривожланиб ўсишида бизларга мададкор бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top