3:24

Буйсинмаслик бу гунох 7

MP3

“Шундай қилиб, Худованди Карим одамни Адан боғини ишлаб парвариш қилиши учун у ерга жойлиштирди. Худованди Карим одамга буюриб деди: “Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еяверган. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан” Ибтидо 3:15-17 оятлар. Сиз бу жуда оддий талаб бўлганини кўриб турибсиз, бироқ одамнинг Худога итоаткорлигини синаб кўриш учун бу етарли бўлди. Одам яшаган, унинг ҳамма эҳтиёжлари қондирилган бу ердаги ажойиб шароитда Одамнинг Худога бўйсуниши ё бўйсунмаслиги, унинг Худо белгилаб берган чегарларда қолиши ёки улардан чиқиб кетиши ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак эди.

Ва бажарилиши керак бўлган шартнинг соддалиги одамнинг қулоқ солмаслигини янада фожеалийроқ қилади. Бизларнинг бобокалонларимиз Худонинг буйруғига бўйсунмадилар. Худо яхшилик билан ёвузликдан қай бирини танлашни уларнинг эркига қўйиб берди. Улар ёвузликни танладилар ва шу сабабли Худонинг олдида гуноҳ қилиб, покликларидан жудо бўлдилар. Улар буни қандай қилганлари Ибтидо китобининг 3-бобида, айниқса 6 оятда батавсил баён этилган: “Хотин кўрсаки, дарахтнинг меваси емоққа яхши, кўзга ёқимли ҳамда дид-фаросат топишга фойдали экан. У дарахтнинг мевасидан олиб,еди.

Сўнг эрига ҳам берди, эри хам еди”. Қизиғи шундаки, Янги Аҳдда Павлус бу ҳикояга ҳақиқатан содир бўлган тарихий воқеанинг тасвирига қарагандай қарайди. “Тана нафси, ҳирсли кўзлар, маишатга оид кибр-ҳаво” дан, яъни Ҳаво васвасага солинганда ҳозир бўлган айни ўша уч унсурдан таркиб топган, деб ёзилган 1 Юҳанно 2 боб 16 оятида. Бу воқеа ҳаммамизни бизнинг ичимиздан энг яхши бўлганлар ҳам шайтонга қарши курашда ўз кучимизга ишонмай, Худога ишонишимиз кераклигини қанчалик яхши ўргатяпти! Одам бегуноҳ қилиб яратилган эди, бироқ унинг бу васвага қарши туришга кучи етмади. Агар биз гуноҳга ботсак, қанчалик кучсизроқ бўлиб қолар эканмиз?!

“Лекин бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз. Бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир”. Бизнинг бобокалонларимиз йўл қўйган фожеавий хато уларнинг Худога ишонмаганликлари эди; улар Худонинг сўзига ишонмадилар. “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт”-деб айтади Ибронийларга мактубининг 11боб 6 ояти.

Сизда бир савол туғилиши мумкин. Улар ман қилинган дарахтнинг мевасидан еганларида Худо Одамга ва Ҳавога шу куниёқ ўлишларини айтган эди, бироқ улар гуноҳдан сўнг деярли минг йил яшадилар. Буни қандай тушунтириш мумкин? албатта,Фақатгина ўлимнинг икки шакли мавждулигини билан. Фақатгина табиий ўлим, яъни баданнинг ўлимигина бор бўлиб қолмай, руҳий ўлим ҳам бор. “Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар”- деб ёзилган Эфесликларга мактубиниг 2боб 1 оятида. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top