3:26

Дўстингиз борми? 02

MP3

Ассалому алайкум хурматли дўстлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб тўрганлигимиздан мамнунмиз. Азизлар келинг бугун сизлар билан дўстлик хақида сухбатлашайлик. Келинг сухбатимиз бошида, бир ўйлаб кўрайлик. Азизлар сизнинг нечта дўстингиз бор? Сиз доимо дўст орттириш учун харакат қиласизми? Дўст орттириш учун нималар қилиш керак? Албатта кимдадир битта ёки икита хақиқий дўсти бўлиши мумкин. балки кимдадир ундан хам кўпироқдир. Лекин сиз уларнинг хаммасини хам хақиқий дўст деб биласизми? Агар жавобингиз ха деган жавоб бўлса, унда иккинчи савол пайдо бўлади. Қайси пайтларда уларнинг хақиқий дўст эканлигига амин бўлгансиз?

Манашу бир нечта саволларимиз орқали дўстларимиз хақида бироз бўлсада анниқ нимадир билиб олишимиз мумкин. Балки кимдадир умуман дўсти йўқдир. Шундай кишилар бор бўлса уларга хам, ўзимизнинг кичкина маслахатимизни бериб ўтмоқчимиз. Тўғриси хозирги кунда хақиқий дўст топиш бироз мушкил иш. Шундай бўлишига қарамай барча инсонларга нисбатан ишончсизлик билан қараш бизлар томонимиздан бироз нотўғри бўларди. Дўст топишимиз учун ўзимиз бировга хақиқий дўст бўла олишимиз керак. Мен бир инсонни таниганимга беш олти йиллар чамаси бўлиб қолди. Мен у киши билан дўст эмасман. Оддий бир танишмиз холос. Гапнинг тўғриси шу олти йил давомида у кишини ким биландир дўст бўлганини кўрмадим.

Айрим кишиларнинг айтишига қараганда, бу дўстимиз ким биландир узоқ вақт дўст бўлолмас экан. Сабаби характери жуда оғир киши эмиш. Шу гаплардан кейин мен у билан дўстлашишга харакат қилиб кўрдим. Тўғриси дўстлигимиз бошида, у киши тўғрисидаги барча гапларга ишонгим келмади. Лекин орадан унчалик кўп вақт ўтмай, у киши тўғрисидаги барча гапларга амин бўлдим. Шунинг учун хам юқорида бир фикирни айтиб ўтдик. Биров билан дўстлашишдан олдин, ўзимиз унга дўст бўлишимиз лозим. Хурматли дўстлар ўйлаймизки дўстлик учун керакли бўлган энг мухим омиллардан бири, дўстингизга нисбатан доимо очиқ бўлинг. Дўстингиздан айрим нарсаларни яширманг. Ўйлаймизки дўстингиз билан доимо сирлашсангиз бўлади. Албатта агар дўстингиз хақиқий дўст бўлса ва унга нисбатан ишонсангизгина.

Агар ўзингиз дўстингизни алдашга харакат қилсангиз, унда, яъни дўстингизда ўзингизга нисбатан ишончини йўқотасиз. Фақат дўстингизга нисбатан эмас барча инсонларга нисбатан доимо ростгай бўлинг. Чунки Ёлғон нафақат инсонларга балки бутун борлиқни яратган эгамизга хам тўғри келмайди. Ишонч бу дўстликни сақлаб қолўвчи энг мухим омиллардан биридир. Бундан ташқари доимо мехмондўст бўлинг. Агар дўстингиз сизникига келса доимо очиқ чехра билан кутиб олишга харакат қилинг. Хурматли дўстлар доимо хаётингизда дўст орттиришга харакат қилинг. Бор дўстларингизни эса қадрига етиб, уни асраб авайлашга харакат қилинглар. Шунинг билан бугунги дўстлик мавзўсига бағишланган сухбатимиз ўз нихоясига етди. Келгуси сафар радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top