3:38

Дўстингиз борми? 03

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан дўстлар деб саломлашишимизнинг сабаби бор. Сабаб шуки бугун сиз билан бироз дўстлик хақида сухбатлашмоқчимиз. Доно халқимизда бир ажойиб гап бор: “ юз сум пулинг бўлмасин юзта дўстинг бўлсин”- ўйлаймизки ушбу гап хар жихатдан тўғри айтилган гапдир. Чунки яхши кунимизда хам, ёмон кунимизда хам кунимизга ярайдиганлар бизларнинг дўстларимиздир. Шунга қарамасдан дўстликни хар хил моддий бойлик билан, ёки кимлигинга қараб ўлчайдиган қўштирноқ ичидаги дўстларимиз хам топилади. Нима деб ўйлайсиз уларни дўст деб аташимиз тўғри бўладими? Албатта кўпчилигимиздан йўқ деган жавобни эштишимизга ишонамиз.

Лекин минг афсуслар юўлсинки хаётда хар хил инсонларни учратишимиз мумкин. Албатта дўстлик хақиқий бўлса бу жуда ажойибдир. Мўқаддас калом бизга дўстликни қадирлашни шунинг билан бирга унга зарар етқазадиган хархил унсирлардан асрашни буюради.Агар хар биримиз дўстоигимизга хеч қандай зарар етмаслигига ишонолсак бу яхши. Шунинг билан бирга дўстлигимизга путур етқазадиган хар хил қаршиликларни хам билишимиз зарурдир. Бу қаршиликларни эса истаганча топишимиз мумкин. Шулардан бирини мисол қилиб келтирайлик. Агар сиз ким биландир чин дўст бўлсангиз, атрофингизда дўстлигингизни бузмоқчи бўлганлар хам истаганча топилади. Агар кимдир келиб сизга дўстингиз хақида нимадир ёмон гап гапирса дархол шу гапга ишониб қолманг.

Текширишдан кўра, дўстингиз билан очиқча гаплашиб олганингиз маъқулдир. Гаплашганингизда хам хечнарсани яширмасдан очиқча гаплашганингиз мақулдир. Яна дўстлигимизга путур етқазадиган нарсалардан бири, Агар сиз ўйласангиз дўстингиз асосий ўз вақтини фақат сиз билан ўтқазиши керак деб. Демак сиз бироз нотўғри ўйлаяпсиз. Бу хам дўстлигингиз учун путур етқазиши мумкин. Жуда бўлмаганда дўстингиз сиздан тезда зерикиб қолиши мумкин. Шунинг учун дўстликни сақлаб қолиш учун хам кўплаб сабр тоқат хамда донолик талаб этилади. Хеч қачон дўстларимизни нимадир орқали ўзимизга боғлаб қўймаслигимиз керак. Дўстлик қанчалик эркин бўлса у шунчалик мустахкамланиб боради деб биз ишонамиз.

Бундан ташқари дўстингиз эга бўлган нарсаларга хам ўзингизни шахсий мулкингиз деб қараманг. Уни асраб авайлашга харакат қилишингиз мумкин. Шуни яхши билингки барибир ушбу нарсалар дўстингизни шахсий мулкидир. Мулк топилиши мумкин. Лекин дўстингизни йўқотсангиз уни топиш амримахол. Шунинг учун хам юқорида дўстликни асраб авайланг деб гапириб ўтдик. Яна мухим нарсалардан бири. Хеч қачон бировларни олдида дўстингизни устидан кулманг. Асло дўстингизни камсинманг. Бу нарса дўстингиз учун ва дўстлигингизни сақлаб қолишингиз учун жуда мухимдир. Агар дўстларингиз кўп бўлса, демак сиз дунёдаги энг бой одамсиз деб бемалол айтаоламиз. Хурматли дўстлар, дўстлик мавзўсига бағишланган бугунги эшттиришимизни шу ерда якунласакда. Сизларга мустахкам дўстлик тилаб хайирлашсак. Доимо дўстликни сақлашга харакат қилинг. Янаги сафар радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top