3:20

Абадий хаёт эгамисиз?

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Бир аёл газета муҳарририга шундай деб хат ёзди: «Ажойиб соғлиққа эга бўлган одам илм-фаннинг охирги қоидалари бўйича ўзига қараб юрса, абадий яшай оладими?” Бу саволга қатъий жавоб: «Йўқ», — эканлигини айтишингиз шарт эмас. Албатта хамма бир куни келиб ўлади.

Лекин хамма одамлар абадий ҳаётга эришишлари мумкин. Исо ҳаётнинг тирик Нонидир. У нафақат ҳаётни қўллаб туради, балки уни беради. У берадиган ҳаёт ҳеч қачон тугамайди, у абадийдир. Баъзи бир одамлар: «Мен абадий яшашни хоҳламайман, мен ҳаётдан чарчадим», — дейдилар. Бу сўзлар абадий ҳаёт ҳақида билмасликларини билдиради. Абадий ҳаёт бу тугамас жисмоний мавжудлик эмас. Бу олий тартибдаги, юқоридан берилган ҳаётдир. Унда зулм, ҳокимлик ва гуноҳнинг жазоси йўқ.

У қувонч, севги, тинчлик ва Муқаддас Руҳнинг бошқа меваларига тўладир. Сиз абадий ҳаётнинг Нони – Исо Масиҳ билан «озиқланишни» бошласангиз, унга эришасиз. Сиз қанчалик кўп Ундан озиқлансангиз, шунчалик сизнинг қониқишингиз ва тўйинишингиз тўла бўлади. Албатта абадий хаётга эга бўлиш учун Худованд олдида барча гунохлар учун тавба қилиш керак. Худованд эса Ўз навбатида инсоннинг барча гунохларидан ўтади.

Шу вақтнинг ўзида Худованд тавба қилган киши учун абадий хаётни хам совға қилиб беради. Албатта бу гаплар кимдир учун худди эртакдек бўлиб тюлар. Лекин Масих бу хақиқат. Албатта жаннат ва дўзах деган тушунча хар бир инсонни ўйлантиради. Баъзилар хатто жаннат ва дўзахнинг борлигига ишонмайдилар хам. Менга бир чўпон шундай деган эди. Инсон боши бориб деворга урилмагунича хеч нарса хақида ўйламайди.

Худди шу каби инсон ўзининг ўлишини билмагунича жаннат ва дўзах хақида ўйламайди. Қачонки ўлим тушагига михланиб қолганларида ва тез кунда ўлишларини билганларида Худога илтижо қилишлар ва жаннатга бориш орзуси ва ўлимдан қўрқиш пайдо бўлади. Аслида эса буларнинг барчаси хақида ўйлаш учун хар биримизда етарли вақт бўлган. Муқаддас китобнинг римликларга мактубида шундай бир оят бор.

“Хамма гунох қилган ва Худонинг улуғворлигидан махрумдир”. Демак муқаддас китобнинг айтишича ёш болалар хам ва кекса кишилар хам барчамиз гунохкормиз. Лекин кимки Худованднинг олдида анашу гунохларини тан олиб ўз юрагидан Раббимиз Масихга жой берса Худованд у инсонни исмини Ўзининг хаёт китобига ёзиб қўяди. Бу эса инсонларни жаннат ва дўзахга боришларни белгилаб беради. Хурматли радио тингловчи мухлислар, шунинг билан бугунги эшиттиришимизга шу ерда якун ясаб хар биримизга абадий хаётга эга бўлишни тилаб қоламиз. Келгуси эшиттиришларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top