3:15

Хақиқатни рад этманг

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан яратганга шукуроналар айтамиз. Микрафон қаршисида мен Ғолиббек. Хар бир инсоннинг хаётида доимо қандайдир унутилмас воқеалар содир бўлиб туради. Келинг хурматли радио тингловчи дўстлар бугунги эшттиришимизни шунга ўхшаган воқеанини мисол келтириш орқали бошласак. Мархамат тингланг. Саёҳатчилар гуруҳи очиқ денгизда балиқ тутиш учун бир балиқчини қайиғи билан ижарага олишди.

Кутилмаганда атрофни қуюқ туман босди ва ҳеч нима кўринмай қолди. Шунда балиқчи компосини текшириб кўрди, бироқ унинг тўғрилигига шубҳа қилди. Балиқчи компосни ишламайди деб денгизга улоқтирганида, йўловчилар бунга ҳайрон бўлишди. Кейинги бир неча соат давомида у қайиқни борадиган жойга тахмин қилиб бошқариб борди. Ниҳоят улар белгиланган жойдан ўн милли узоқликда келиб тўхтадилар. Йўловчилар ҳаммаси яхшилик билан тугаганидан хурсанд эдилар.

Чунки улар очиқ денгизда адашиб юришлари ҳам мумкин эди. Мўқаддас китобда раббимиз Исо Масихнинг фарзийларга қарата айтган бир гапи бор: «Аммо Мен ҳақиқатни сўзлаётганим учун, Менга ишонмаяпсизлар», — деди Раббий. Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, балиқчи сингари Масиҳ давридаги яҳудийлар ҳам ўз фикрларига эга эдилар. Улар Худонинг Ўғли оғзидан чиқаётган ҳақиқатни қаҳр билан рад этардилар. Шундан бери кўплаб онгсиз одамлар бир неча марта Худонинг Каломини ҳаёт кемасидан улоқтириб юборганлар.

Чунки у одамларнинг ҳаёт тушунчаси ва қарашлари билан мос келмаган эди, лекин улар кўпинча кеч бўлса ҳам рад этилган ҳақиқат ҳақиқатлигича қолишини тан олишларига тўғри келган. Биз Мўқаддас китобдаги боблардан одамлар хоҳлашмаганлиги учун Масиҳга ишонишмаганини ва Уни Нажоткор сифатида қабул қилишмаганини яхши биламиз. Гуноҳда яшаш уларга қулай бўлганлиги учун ҳаётларида руҳий тўнтарилиш содир бўлишини исташмайди.

Худди шу нарса хақида Мўқаддас китобингизнинг Юҳаннодан Хушхабарнинг 8 бобида одамзод ишончсизлигининг яна бир неча сабабларини ўқиб кўришингиз мумкин. Раббимиз Масих албатта хар бир инсоннинг нажот олишини истайди. Уни рад этганларга эса ачинамиз холос. Раббий Ўзининг ўткир нигоҳини фарзийларнинг гуноҳларига қаратгандан кейин ва зинокор аёлнинг қалбини Ўз севгиси ва марҳамати нури билан ёритгандан кейин, У қўрқмасдан хитоб қилди: «… мен оламнинг нуриман…»

Сизнинг қалбингиз гуноҳ ёки қўрқувдан қанчалик зимистон бўлмасин, Масиҳнинг нури сизнинг қалбингизни ёрита олади ва ундан чиқиш йўлини кўрсатади. Хурматли радио тингловчи мухлислар шунинг билан бугунги эшттиришимизга шу ерда якун ясаб сиз азизлар билан хайирлашамиз. Бизнинг www.najot.com сайтимизга ўз фикр ва таклифларингизни йўлланг. Тинчлик доимо сизларга хамрох бўлсин, келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top