Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Келинг хурматли радио тингловчи мухлислар, бугунги эшиттиришимизни, бугунги кунда деярли хар куни матбуот ва телевизор хамда радио орқали эшиттириб борилаётган аёлларнинг кийиниши ва соч турмакларига қаратайлик. Менимча ушбу масала хозирги кунда жуда катта бахсга айланиб борилаётган масаладир.
Кимдир у деса кимдир бу деб айтади. Келинг, яхшиси сухбатимизни Масихий бўлганимиз учун Муқаддас китобга қаратайлик. Худованд ушбу масала бўйича сиз билан менга, қолаверса аёлларимизга нима демоқда. Агар Таврот китобига эътибор берадиган бўлсак, Худованднинг кўз ўнгида инсоннинг кийиниши эмас, унинг юраги Худованд учун мухимлигини айтади. Лекин бизда маданият, ор номус деган гаплар хам бор. Хозирги замонавий бир даврда кўчага бир эътибор қилайлик.
Ва аёлларнинг кийиниши айниқса мактабдаги қизларимизнинг кийимларини кўриб ёқа ушлайсан киши. Тўғри, замон ўзгариб бормоқда, шунинг учун хам хохлаймизми йўқми, инсон ўзи билмаган холда замонга мослашиб бораверади. Лекин бу дегани ярим ялонғоч юриш керак дегани эмас-ку. Тўғри, хозирги замон ёшлари мода орқасидан қувиб бормоқда, баъзи пайтларда модадан узиб хам кетмоқда десак муболаға бўлмас. Мен яқинда болаларимни эрталаб мактабга олиб боришимга тўғри келди.
Шунда мактабдаги катта синф қизларини кийинишини кўриб бошқа мактабга бормасам керак деб ўйладим. Айтмоқчиманки қизлар шундай тор жинси шимларда келишяптики гуё хозир шим ёрилиб кетгудай. Униси хам майли, хар холда шим инсоннинг ярим баданини бировга кўз кўз қилишдан асраб турар. Лекин айрим қизлар шунчалик калта юбкаларда мактабга келишмоқдаки, узоқдан қарасанг худди эгнида хеч вақо йўқдай кўринади. Энди белини яримигача очиб олган қизлар хақида гапирмаса хам бўлади.
Чунки буни хар биримиз кундалик хаётимиз даврида хохлаган пайтимизда кучага чиқиб кўришимиз мумкин. Бир дўстим шундай қизларни кўрса хазиллашиб менимча шу куйлакни фабрикада тикишаётган пайт материал тугаб қолган чоғи, шунинг учун шунақа калта қилиб тикиб юборишган бўлса керак деб хазиллашиб қўяди. Нахотки ота оналар шу даражада ўз фарзандларига эътиборсиз бўлиб бормоқда. Август ойининг охирларида болаларимиз учун мактабга кийим кечак сотиб олиш учун бозорга бордик. Қарасам қизимизга мен танлаган кийимлар унчалик ёқмаяпти. Шунда мен унга майли ўзинг танла, лекин танлаган кийимларинг тиззангдан калта бўлмаслиги керак деб шарт қўйдим. Шунда қизимиз хўп дадажон деб мен айтгандай қилди. Тўғриси бир оғиз хам қаршилик қилмади. Шунда мен қизимга мен уни қанчалик севишимни ва унга катта хурмат билан қарашимни айтдим. Ўз ўрнида қизим мен уни қанчалик химоячиси эканлигимни хис қилди. Азизлар, Сиз шу кийиниш масаласига қандай қарайсиз? Бу албатта хар кимнинг ўз хохишидир. Мен сизга шундай кийининг деб айтишга хаққим йўқ. Хайр омон бўлинг.