3:33

Меҳмондорчилик 47

MP3

Ассалому алейкум ҳурматли радиоэфиримизнинг муҳлислари.

Исо Масиҳга келганимиздан кейин деярли ҳар биримиз ўз ўзимизга: “Мен қандай хизмат қилишим керак? Руҳий иноъомларимни қанақа ишлатсам бўлади? каби саволларни берамиз. Бундай сўзларнинг гувоҳи ҳам бўлган бўлишингиз мумкин: “Хизмат қилишга ҳали тайёр эмасман. Мен буни қилолмайман. Мен руҳий ўқишда ўқишим керак” деб. Лекин бу хизмат учун ҳеч қандай ўқиш, ҳеч қандай тажриба керак эмас. Бу хизмат учун фақат битта иъном даркор холос. Ва бу инъом – севгидир. Чунки севги бўлса ўшбу хизматни олий даражада бажарса бўлади. Бу хизматнинг нома эса – меҳмондорчиликдир.

Биз одамларни ўйимизга ибодат қилиш ёки улар билан Худо ҳақида суҳбатлашиш учун таклиф қилишимиз мумкин. Ибодатхонамизнинг ааъзолари бир-бирини яхшироқ билиб олишларида уларга ёрдам беришимиз мумкин. Оилада жиддий муаммолари бор биродарга ўз ўйимиздан паноҳ беришимиз мумкин. Ўқитувчи ва хизматчиларни уйимизга таклиф қилиб биз уларга миннатдорчилик билдиришимиз ҳам мумкин. Ойлаб ўй овқатини емаган ётоқхонада яшаётган талабалар учун бизнинг уйимиз улар учун ота-онанинг уйига айланиб қолиши мумкин.

Кўплаб одамлар бизнинг меҳмондўстлигимизга муҳтож. Атрофга бир қаранг. Биз кимни кўряпмиз? Кўпроқ ўз дўстларимизни, қариндошларимизни, қушниларимизними? Ёки ёлғизликда қолган қарияларними, қийналаётган беваларними, кўчада санғиб юрган безор болаларними? Ҳеч ким бизларни меҳмондўст бўлишимизга мажбурлолмайди, бу – юрагимизнинг ҳолатидир. Бизга яқин бўлмаган, фойда келтирмайдиган, ёқимли бўлмайдиган одамларни уйимизга чақириш онсон эмас. Бу – бизнинг Раббимиз билан бўлган мунособатимизга боғлиқдир.

Шу нарсалар ҳақида фикрлаётганимда бир опа эсимга тушади. У маҳаллий ҳалқдан эмасди. Бироқ унинг уйи кўплаб безори болалар учун нажот оролидек бўлиб қолган эди. Чунки бу опа уларни чўмилишга мажбурларди, тоза кийим бериб

уларнинг кир киймларини ечтириб юварди, уларга иссиқ ширин овқат бериб жўнатарди. Байрамларда эса улар учун кичкина совғаларни ҳам тайёрлаб қўярди. Улардан бирортаси касал бўлиб қолганда докторни чақиртириб дориларни ҳам олиб берарди. Эвазига у ҳеч нарсани кўтмасди, ҳатто уларнинг миннатдорчилигини ҳам. Эвазига шу болалар опанинг уйидан нарса ўғирлашга ҳаракат қилардилар, унга ёлғон гапирардилар, касалликларини юқтирардилар. Лекин у барибир бу ишни ўз ватанига кетмагунича давом эттирарди. Чунки унинг юраги жуда кенг ва севгига тўла эди. Чунки у жуда меҳмондўст эди. Менимча Раббимизнинг айтган сўзлари доимо унинг ёдида бўлиб, ишёр бўлиб қолган эди: “Чунки Мен оч эдим, Менга овқат бердингизлар. Чанқаган эдим, Менга сув ичирдингизлар. Мусофир эди, Мени меҳмон қилдингизлар. Яланғоч эдим, Мени кийинтирдингизлар. Касал эдим, Мени боқдингизлар… Сизларга чинини айтайин: сизлар Менинг бу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга қилганингиздир”. Ажойиб сўзлар. Улар ҳам доимо сизларнинг ёдингизда бўлиб, ишёр бўлиб қолсин. Худованд сизларни мана шу хизматда марҳаматласин, меҳмондўст бўлайлик!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top