3:14

Меҳмондорчилик 51

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар.Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан миннадормиз. Азиз тингловчилар бугунги эшттиришимиз орқали сиз билан мехмондорчилик хақида бироз сухбат олиб борсак.Бизнинг ўзбек халқига мехмондорчилик хақида гапиришнинг ўзи бироз ортиқчароқдек туюлади. Чунки бизнинг халқимиз қандай мехмон кутишни жуда яхши билади.

Шундай бўлсада хар бир нарсанинг нозик томонлари бўлганидек мехмондорчиликнинг хам ўзига яраша нозик томонлари бор экан. Келинг сухбатимиз бошида бир саволни ўртага ташласак-да, шу саволга биргаликда жавоб беришга харакат қилиб кўрсак. Уйга мехмон келганда аёл киши улар билан биргаликда ўтириши тўғрими ёки аксинча нотўғрими? Албатта аёл киши келган мехмонларга хизмат қилиб чой ,овқат деган егуликларни таёрлаб бериши лозим.

Айниқса уйда келин бор бўлса бу ишларнинг хаммаси келиннинг зиммасида бўлади. Майли хамма нарса таёр бўлди хам дейлик. Энди аёл киши мехмонлар билан биргаликда ўтириши лозимми? Деган бир мухим савол пайдо бўлади. Шу борада бизнинг турли вилоятларимизда турлича одатлар бор экан. Масалан водий тарафларда. Аёл киши умуман кўзга кўринмасликка харакат қилса тошкентда аёллар хам келган мехмонлар олдида бемалол ўтириши мумкин экан.

Бу ерда балки замонавийлик бор-да, деган дўстларимиз хам топилар. Балки кимдир буни диний тарафларини кўрсатиши мумкин. Лекин биз шуни айтмоқчимизки. Хар иккаласи хам қайсидир жихатдан тўғри бўлиши мумкин. Лекин энг мухими оиладага тартиб интизомга бориб тақалади. Агар оила европалашган бўлса бундай урф одатларнинг унчалик ахамияти бўлмаса керак. Нима бўлганда хам хар бир хонадон сохиби яъни мезбон ўзлари хал қилиши лозим.

Энг мухими келган мехмонларни яхши кутиб олиш ва хурсандчилик билан кузатишдир. Бундай пайтларда кимнидир замондан орқада қолган деб айиблаш мутлоқа нотўғри бўларди. Аксинча уларнинг иш юритишидан хар бир киши ўрнак олиши мумкин. Агар инсон фақат ўз фикрини тўғри хисоблаб шу фикирда қаттий туриб олса бу унинг адашганлигидан дарак. Шунинг учун бошқаларнинг хам фикр мулохазаларини қабўл қилишни ўрганишимиз лозим. Келган мехмонларга фақат аёл киши хизмат қилиши керакми деган савол хам биз учун мухим саволлардан бири саналади. Ўйлашимча эркак киши хам имкон даражасида мехмонларга хизмат қилиши мумкин. лекин мехмонларни ёлғиз қолдириб хизматга берилиб кетиш хам унчалик тўғри бўлмайди деган фикрмиз хамйўқ эмас. Хамма нарса чегара билан бўлгани мақўл.

Мехмондорчиликда энг мухими нима еб нима ичганимизда эмас. Балки мехмонларни очиқ кўнгиллик билан кутиб олишдадир. Азиз радио тингловчи мухлислар юқоридаги берилган саволлар бўйича сизларнинг фикр ва мулохазаларингизни кутиб қоламиз. Сиз яшаётган вилоятларда мехмондорчилик қай тарзда бўлади. Шулар хақида бизга ёзиб юборинг. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top