Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар.Эфирда мехмондорчилик мавзусига бағишланган эшттиришларимиздан бири. Азиз тингловчи хар бир Масихий биродарнинг хаётида мехмондорчилик хам мухим ахамиятга эгадир. Шу сабабдан сиз азизлар билан радио орқали учрашиб ўз фикрларимиз билан бўлишаётганимиздан чексиз хурсандмиз.
Ўтган даврлар мобайнида меҳмондорчилик хушхабарнинг тарқалишида муҳим аҳамиятга эга эди, чунки биринчидан, масиҳийларнинг уйлари табиий сабабларга кўра Хушхабар айтиш учун қулай жой бўлган. Иккинчидан эса, меҳмондўст мезбонлар мамлакат бўйлаб юрган воизхон ва ўқитувчиларга бебаҳо ёрдам кўрсатишган. Хозирги сиз билан биз яшаб турган бир давирда хам шу нарсани кўришимиз мумкин.
Лекин шу билан бирга хали хам мехмондорчиликни масихийлар хаётида қанчалик мухимлигини охиригача англаб етмаган дўстларимиз хам бор. Хар бир биродар ёки Худонинг хизматчиси учун доимо хар биримизнинг эшигимиз очиқ бўлса нур устига аъло нур бўлар эди. Келинг бир нарса хақида ўйлаб кўрайлик. Менинг бир дўстим чет элга ишлаш учун кетмоқчи бўлди. Лекин у бормоқчи бўлган мамлакатда унинг биронта хам таниши йўқ эди.
Шунда мен унга бир савол бердим. Сен уша мамлакатга борганингда сени ким кутиб олади, қайрда яшайсан, ким сенга иш топишингда ёрдам беради деганимда унинг битта жавобини эштиб қойил қолдим. Мени биров кутиб олиши шарт эмас мен ўзим бораман деди. Қайрга деганимда. Мен аэрапортдан тўғри ибодатхонага бораман, уйирда бизни биродарларимиз бор улар менга ёрдам беради деб айтди.
Дархақиқат дунёни қайси бир четига борманг албатта биродарлар ёрдам қўлини чўзадилар. Улар бизларнинг нафақат биродаримиз қолаверса ака укамиз, опа синглимиздирлар. Энди ўйлаб кўрайлик агар Масихни таниб билмаганимизда, бизда шундай имконият бўлармиди. Ишонч билан айтишимиз мумкин, албатта йўқ. Бу имкониятни ва мархаматни сиз билан бизга Осмондаги Отамиз Худованд берган. Азизлар агар уйингизга бирон биродарингиз ташриф бюрса хурсандчилик билан уни кутиб олишга харакат қилинг.
Агар сизда мехмон кутишда қандайдир муаммолар бор бўлса Худовандга айтинг. Худованд албатта шу қийинчиликни ўрнига биродарингизга нисбатан севги, мухаббат ва хурсандчилик беради. Мехмон кутиш хам айрим инсонларга Худованд томонидан берилган бир хизмат. Мен бир дўстимизни биламан. Унинг уйига доимо биродарлар ташриф бюрадилар. Кимдир бошқа вилоятдан қандайдир ўқиш ёки семинар учун келган бўлса биладики ўша биродарникида малум вақт яшаб туриш мумкин. Ўйлайманки бу хам биродаримизнинг Худованд учун қилаётган бир хизматидир. Келинг азиз радио тингловчилар ўз уйимиз эшикларини нафақат биродарларимиз учун қолаверса хали Худовандни таниб билмаган инсонлар учун хам очайлик. Шунда оиламиз кенгайиб, мехмон кутувчилар кўпаяди. Шунинг билан хурматли радио тингловчилар бугунги мехмондорчилик мавзуси ўз нихоясига етди.