3:36

Худованд Юсуфни юксалтирмоқчи 2

MP3

Хурматли радио тингловчи мухлислар сиз билан мен ишонадиган Худованд, келажак ҳақида ҳамма нарсани билади. Агар бугун Худо одамлар билан туш орқали гапирмаса, келажак ҳақида У бизга қандай қилиб хабар беради? У бизга Ўзининг Каломи бўлган Муқаддас Китоб орқали ўргатади. Келинг хурматли тингловчи мухлислар сизга яқинда содир бўлган бир воқеани гапириб берай. Бир имонли дўстимиз оиласи билан биргаликда ибодат қилган пайтда Худованд уларга бир вахий юбориб улар ўзлари яшаб турган юртидан чиқиб кетишини кўрсатади.

Шунда оила бошлиғи бу вахий хақида ўзининг дўстига гапириб беради. У киши эса ўз дўстининг Худо томонидан олган вахийсига нисбатан иккиланиб бўлиши мумкин эмас деб айнан шу вахий хақида мендан сўради. Мен шу биродарга шундай дедим. Худованд тирик. У хохлаган инсон билан Ўзи истаганича гаплашади. У тирик бўлганлиги учун хам бизларга гапиради. Бунинг учун эса ўзимизни Худованднинг қўлларига ишониб тўллиқ топширишимиз керак. Келинг хурматли тингловчи бироз Юсуф яшаган даврдаги Мисрликларнинг хаёти ва Худога бўлган ишончи хақида гаплашайлик.

Мисрнинг подшоҳи Фиръавн ҳақиқий ва тирик Худони билмас эди ва Унга топинмас эди. Мисрликлар қуёш, ой ва юлдузларга, ҳайвон ва илон ҳамда Нил дарёсига сиғинишарди. Бироқ Худо, ушбу фосиқ шоҳ ва унинг мамлакатидан фойдаланиб, Ўз мақсадларини амалга оширишини режалаштирган эди. Худо барча одамларни ва халқларни бошқаради, гарчи улар Уни билмаса ва Унга топинмаса ҳам. У Ўз мақсадаларини амалга ошириш учун ҳар қайси одамни хоҳлагандай ишлатиши мумкин. Худо ҳаммадан буюк ва қудратлидир. У барча нарсаларнинг олий ҳокимидир. Худованд ҳамма одамларнинг Яратувчисидир.

У ҳамма нарсани берувчисидир ва бизга ҳаёт берадиган хам Ўшадир. У бизни яратди ва қонун бўйича биз Унга тегишлимиз. У бизлар билан хоҳлаганини қилиш мумкин.Худованд солиҳ бўлганлиги туфайли, У одамлар учун қиладиган барча ишлари яхшиликдир. Худо Ўз ҳалқига марҳамат келтириш учун Миср подшоҳининг ва исроил маҳбусининг ҳаётлари орқали Ўз ишларини амалга оширмоқчи эди. Юсуф эса хали ҳам қамоқда ўтирган эди. Бироқ қамоқда бўла туриб у, Худонинг ваъдалари унинг ҳаёти учун тўғри эканлигига ишонарди, гарчи Худо бу вазиятни қандай қилиб яхшиликка айлантиришини билмаса ҳам.

Юсуф билан Фираъвн ўртасидаги муносабат шундай бошланган. Фиръавн унга ўз туши хақида оқизмай томизмай сўзлаб беради. Шунда Юсуф Фиръавнга: бу мендан эмас; лекин Худо Фиръавнга хайрли башорат қилган бўлса керак, деб Худовандни номини Фиръавн олдида юксалтиради. Худо қилмоқчи бўлган ишини Фиръавнга билдирибди,-деди Юсуф. Юсуф Фиръавннинг тушларини ўзи таъбир қилолмасди, бироқ уларнинг таъбирини Худованд унга беришига у ишонарди. Худо Юсуфга, Фиръавннинг ўз юртида нима содир бўлишини билиши учун тушларнинг таъбирини унга берганди. Худо Ўзига ишонганларни ҳеч қачон уялтириб қўймайди.

“Фиръавн ўз аёнларига: ўзида Худонинг Руҳи бўлган бундай одамни топиб бўладими: деди. Шу кундан бошлаб Юсуфни Худованд юксалтирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top