MP3

Юҳанно китобининг 12 боби 35 ва 36 оятларида Масиҳнинг Ўзи ҳақидаги сўзлари келтирилган. Шу бобнинг 37оятида Исо уларнинг кўз ўнгида кўплаб мўъжизлар кўрсатган бўлса ҳам, У билан сўзлашган одамлар Унга ишонмаганлари ҳақида ҳиқоя қилади. Ҳаворийлар 28 боб 23 оятда Павлуснинг Масиҳ ҳақида ҳикоя қилгани, бироқ уларнинг баъзилари Исога ишонмаганлари ҳақида айтилган. Энди Матто 3:16,17 га мурожаат қиламиз. Бу ерда кўз ўнгимизда ажойиб гўзал манзара намоён бўлади.

Биз Учлик ҳақида Муқаддас Ёзувда келтирилган бошқа гувоҳликларни унутишимиз мумкин, бироқ агар бу кўриниш хотирамизга бир марта муҳрланиб қолган бўлса, уни унутишимиз қийин бўлади. Учликнинг иккинчи Шахси бўлмиш Исо Яхё орқали сувга чўмдирилиб дарёда турибди. Бирдан Само очилиб, Учликнинг учинчи Шахси – Муқаддас Руҳ Исонинг устига каптар шаклида келиб қўнди. Аммо қулоқ солинг! Осмондан Учликнинг биринчи Шахси – Отанинг: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир”, — деб хабар берган овози эшитилди.

Бизга Худода уч Шахснинг – Отанинг, Ўғлининг ва Муқаддас Руҳнинг ҳозир бўлганининг бундан ойдинроқ ва чуқурроқ яна қандай исботи талаб қилинади? Исо Масиҳ Ўзининг шогирдларига берган буюк топшириғидаги Уч бирлик ҳақидаги сўзлари Матто китобининг охирги бобларидан бирининг 19 оятида ёзиб қолдирилган, у ерда жумладан шундай деб айтилади. “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар”. Агар бу уч Шахс Худо бўлмаганида уларнинг ҳар бирини ҳурмат қилиш ва шарафлаш нотўғри бўлар эди.

Балки агар улар бир Худо бўлмаганларида Масиҳ шунчаки “номи билан” эмас, “номлари билан” деган бўлар эди. “Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммамига ёр бўлсин! Омин.” 2 Коринфликларга 13:13 .Бу оятда тилга олинган Шахслар бир хилда Худо бўлмасалар, уларнинг ҳар бирига бир ҳилда аҳамият бериш нотўғри бўлар эди ва бу ҳақиқий Худога ҳақорат бўлар эди. Балки Ёзувларда Учлик ҳақида ўқиб, бу ҳақда ўйлаб кўриб, Сиз: “Бу буюк сир, мен уни тушуниб етишга қодир эмасман!” дейишга тайёр бўларсиз. Бошқаларда ҳам шунга ўхшаш ҳиссиётлар бўлади.

Биздан тушуниш талаб этилмайди ҳам. Худо биздан фақат Унинг Каломининг гувоҳлиги асосида ишонишимизни сўрайди холос. Муқаддас Китобда ва ундан ташқари бошқа жойларда биз тушуниб етмайдиган, бироқ биз ишонадиган кўп нарсалар бор. Масалан, биз Худо ерни ва ундаги бор ҳамма нарсани яратганига ишонамиз, бироқ У буни қандай қилганини тушунмаймиз. Шунингдек, биз қора ерга тошланган қўнғир уруғ қандай қилиб узун яшил поя бўлиб ўсишини ва қизил гул бўлиб очилишини охиргача тушунмаймиз, бироқ биз бунга ишонамиз.Худонинг саховату ҳикмати ҳамда билиминг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан?” Римликларга 11:33. Хурматли радио тингловчилар, шунинг билан эшттиришимиз ўз нихоясига етди, кейинги эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top