3:29

Болаларнинг ўсишига ёрдам беринг 03

MP3

Ассалому алайкум хурматли ота оналар. Яна эфирда сизлар учун берилиб бораётган эшттиршларимиз. Бугунги эшттиришимизни болаларни Раббимиз Исо Масих билан таништириш деб номладик. Кўпинча ота оналарнинг йўл қўйадиган хатоларидан бир шуки: “ Мен ва аёли имонлимиз доимо ибодатхонага қатнаймиз болаларимиз хам ибодатхонага қатнайдилар”-шунинг учун болаларимиз хам Раббимизни ўз юракларига қабўл қилишган деб ўйлайдилар. Аслидачи, болаларимиз хали хам ўз юрак ва хаётларини Раббимизга топширишмаган бўлишлари мумкин.

Шунинг учун хам уларнинг хаётларида хеч қандай ўзгаришлар бўламётганини кузатишимиз мумкин. Биз шуни яхши тушинишимиз керакки ота оналарнинг ибодатхонага қатнаши болаларимиз учун нажот бераолмайди. Муқаддас китобда ёзилишича “ Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан” деб айтилган. Яна бир жойда: “ Чунки раббимиз исмини чақирадиган хар бир киши нажот топур” деб айтилади. Демак фарзандларимиз хам нажот топишлари учун юқорида айтилган фикирларни амалга оширишлари керак бўлади. Чунки ушбу ёзилган оятларнинг хеч бирида биз ёшини ёки миллатини ёки жинсини анниқ айтилганини қўрмаймиз.

Демак болаларимиз учун хам шу оятлар тегишлидир. Агар болаларимиз Ўз хаётларини Раббимизга топширишган бўлсалар бу қандай ажойиб воқеадир. Энди улар ўзларининг хаётларини ўзгартиришлари учун биздан хам анча мунча ёрдам кутишади. Тўғри асосий ишни Муқаддас Рух бажаради, лекин биз орқали хам. Энди ота оналар доимо уларни қуллаб қуватлашлари, улар тушунмайдиган саволларга жавоб топишда ёрдамлашишлари уларнинг Рухий ўсишлари учун мухим ўрин тутади. Фарзандларингиз гунохлари учун тавба қилганларидан сўнг, улардан кўп нарса талаб қилманг. Уларнинг хали бола эканлигини ёдингиздан чиқарманглар. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак боланинг елкасида катталарни бошини кўрманг.

Хаммасини Худонинг ихтиёрига топшириб, лекин доимо улар учун иботатда бўлишни ёддан чиқарманглар. Энди Худованд уларнинг юрагида Муқаддас Рух орқали иш олиб боради. Агар болангиз бехосдан гунох қилиб қўйса Худованд уни кечиришга тайёрлигини айтинг. Бирданига уларни жазолашга ўтманг. Аксинча уларга гунохнинг оқибатлари хақида тушинча беринг. Балки болаларингизни хаётлари ўзгариши учун йиллаб вақт талаб қилинар. Сизга эса шу пайтда сабр тоқат керак бўлади. Хар бир ота она ва хар бир имонли киши шуни яхши билиши керакки севги энг олий хислатдир. Севги орқали хар қандай кишининг юрагига йўл топиш мумкин. Шу жумладан болаларга хам. Азиз радио тингловчи ота оналар шунинг билан сизлар учун таёрланган махсус эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Хайр соғ саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top