3:23

Болаларнинг ўсишига ёрдамлашамиз 07

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан яна эфир орқали учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Хурматли тингловчилар.келинг бугун хам болалар хақида сухбатлашайлик. Катталарда бўлгани каби хар бир болада хам ўзига яраша муаммолари бўлади. Лекин шу муаммоларни бола хар доим хам ота онасига ёки яқин бир кишисига айтавермаслиги мумкин. Балки анашу сабабларга кўра бола ўзини ёмон тутиши хам мумкин. Бу муаммоларни сабабини билиш учун эса доимо ота она болага нисбатан яқин ва очиқ бўлиши керак. Агар бола ёки оила имонли бўлса доимо бола билан сухбатлаши пайтида ибодатда бўлинг. Шуни яхши билишимиз керакки хамма бола хар хил. Хатто уларнинг ўзлаштириш қоблиятидан тортиб то жисмоний имкониятлари хам хар хилдир.

Баъзи болаларга кўпроқ вақт талаб этилса, баъзилари айтган гапларингизни тезда қабўл қилиши мумкин. Болалар билан сухбат олиб бориш пайтида асло шошилманг. Кўпироқ уларни эштишга харакат қилинг. Хар бир бола учун қанча вақт талаб этилса шунча вақт ажиратишга харакат қилинг. Албатта бола билан сухбат олиб бориш пайтида сиздан катта донолик талаб этилади. Яхшиси ўғил болалар билан эркак киши, қиз бола билан эса аёл киши сухбатлашгани маъқул деб ўйлаймиз. Бола билан сухбатлашиш даврида кўп болалар, асабийлашиши мумкин. Шунинг учун доимо бола билан кулиб, яхши кайфиятда сухбатлашинг. Болалар ўзларини ёмон тутишига бир нечта сабаблар бўлиши мумкин. Масалан болаларингиз билан мехмондорчиликка борган пайтингизда улар ўзларини ёмон тутишлари мумкин. Сабаби балки у ерда бола учун зерикарлидир.

Шунинг учун хам бола ўзини ёмон тутаётган бўлиши мумкин. Баъзи пайтларда улар чарчаган бўлиши хам мумкин. Бу хам болага ўзини ёмон тутишига сабаб бўла олади деб айта оламиз. Айрим болалар ўртоқлари олдида ўзини бошқаларга нисбатан устунроқ қилиб кўрсатгиси келади ва ўзининг обрўсини кўтармоқчи бўлади. Хуллас бола ўзини ёмон тутишига бир нечта сабаб бўлиши мумкин. Болани манашундай камчиликлардан озод қилишнинг ягона ва самарали йўли унга нисбатан севги кўрсатишдир. Тўғрисини айтишимиз мумкин айрим болаларга оилада севги етишмайди. Баъзан бўлсада болани тиззангизга ўтқазиб бошини силаб юзидан бир ўпиб қўйинг. Шундан кейин аста секин болалардаги ўзгаришни ўзингиз кўриб хайрон қоласиз. Бу гапларни мен ўз тажрибамга асосланиб гапиряпман.

Доимо фарзандларингиз учун ибодатда бўлинг. Худованд уларни ўзгартириши учун ибодат қилинг. Хатто мактабда ўзлаштириши қийин бўлган болаларда хам ўзгаришни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Иложи борича болангиз билан дўстлашишга харакат қилинг. Шунда у ўзини сизга очади. Улар сизни фақатгина жазо берўвчи ота ёки она сифатида эмас, балки дардини айта оладиган ота ва она сифатида билсин. Хурматли ота оналар шунинг билан бугунги сизлар учун таёрланган махсус эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси сафар яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top