3:28

Болаларнинг ўсишига ёрдам бериш 09

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлагимиздан бағоят мамнунмиз. Хар бир масихий бўлган киши шуни яхши билиши керакки, келажакда улар яъни болалар хар биримизга ёрдам беришлари учун улар рўхан ўсишлари лозим. Агар хар бир бола Худо хақида чуқурроқ ўрганса ва қандайдир билимга эга бўлсалар,уларда Худовандга бўлган ишонч ва имон мустахкамланиб боради. Бу орқали эса болалар шуни яхши англаб етадики, ён атрофимиздаги содир бўлаётган айрим воқеалар ўз ўзидан содир бўлмаяпти, балки хаммасини Худованд бошқариб бораяпти.

Худовандни яхши билган бола турли хил гунохларни қилишга мойил бўлмайди, аксинча унинг гунохга бўлган муносабати ўзгаради. Агарда болаларинигиз якшанба кунлари сиз билан ибодатхонага қатнаётган бўлсалар яхши. Сабаб ибодатхонага борган катта-ю, кичик хаммаси Худованднинг қилган буюк ишлари ва Унинг қудратидан бўлак бошқа фикирлар хақида эшитмайдилар. Бу эса айниқса болаларимизнинг Рўхан ўсишлари учун катта туртки бўлади. Лекин, якшанба мактабларида хизмат қилаётган биродарларимиз зиммасига Худованд каттагина вазифани юклайди. Чунки тўғрисини тан олиб айтишимиз керакки, айрим оилаларда болаларнинг Рўхий ахволига унчалик эътибор берилмайди.

Шунинг учун хам болаларнинг якшанба мактабидаги ўқитувчилари хар бир бола хақида алохида қайғуришга ва эътибор қилишига тўғри келади. Ўқитувчилар болаларнинг Рўхан ўсишлари учун Худованднинг қилган ишлари ва қудрати хақида гапириб беришлар, қолаверса ашуллалар орқали Худованд хақидаги хақиқатларни ўргатишлари лозимдир. Бу масулиятли хизматда эса фақатгина Муқаддас Рўхга суянишимизга тўғри келади. Сабаб, Худованд хақидаги хақиқатларни биз болаларга гапирганимизда адаштирмай ва гапиришимиз лозим бўлади. Буни эса фақатгина Муқаддас Рўх хар биримиз орқали қила олади. Келинг Муқаддас калом шу хақида бизларга нима деди кўриб чиқайлик. Бу хақида Муқаддас каломнинг Иккинчи Тимофий иккинчи боби ўн бешинчи оятида ёзилган.

“Сен эса хақиқаткаломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбўл, халол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил”. Ха, хурматли ўқитувчилар ушбу хизмат қийин, лекин, Худованднинг кўз ўнгида шарафли хизматдир. Балки хозирги кунда сизга ўз хизматингизни хеч ким қадирламаётгандай бўлиб туюлар. Шундай вақтлар келадики, Сиз учун Осмон Шохлигида мукофат буюк бўлади. Хозирги кунда гунохнинг қуллигида юрган болаларни истаганча топиш мумкин. Улар учун доимо ибодатда бўлайлик Худованд уларнинг хам хаётларини ўзгартирсин. Хурматли ота оналар Ушбу масулиятли хизматда сиз билан бизнинг ўрнимиз хам каттадир. Азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз билан хайрлашар эканмиз хар бирингизга Худованднинг мархамати ёғилсин демиз. Болаларимиз эса келажакда Раббимизнинг ажойиб хизматчилари бўлиб етишсинлар. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top