Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар.Келинг бгун болаларимиз хақида бироз сухбат юритайлик. Ўз ўзидан малумки бугунги сухбатимиз болалар ва уларни чин дилдан севадиганлар хақида боради. Биз сизлар билан олдинги эшттиришларимизда хам айнан шу мавзуда сухбатлашганмиз. Сабаби хозирги кунда болалар тарбияси долзарб мавзу бўлиб турибди. Баъзи пайтларда болаларимиз хали мактаб ёшига тўлмаган пайтларида ёки хатто мактабдалигида хам хар биримизни бир нарса ўйлантириб туради.
Яъни хозир унга йўл йўриқ кўрсатишим тўғри бўладими? Балки хали вақт бордир деган нарса. Хурматли ота оналар болаларимизга етарли таълим тарбия бериш учун хеч қачон кеч ёки вахли эмас. Муқаддас китоб бизларга айтадики: Хозир ниманидаир гапришни вақтими вақти эмасми деб ўйлаб ўтирмаслигимиз керак. Албатта хар бир болага ниманидир беришимиз учун олдин ўзимиз шунга таёр бўлмоғимиз керак. Ёки ўзимиз айнан шу нарсани бошимиздан кечирган бўлишимиз зарур. Бу дегани айрим тажрибага эга бўлмаган ота ва оналар боласига хеч нарса гапирмасин дегани эмас.
Болани яхшиликка бошловчи хар қандай маслахатни тарбия деб хисоблашимиз мумкин. Албатта хозирги куннинг асосий муаммоларидан бири бу иш масаласи. Кўпчилик оилаларда ота ва оналар мехнат қилишади. Шу сабабдан хам улар ўз фарзандлари учун унчалик кўп вақт ажрата олишмайди. Лекин шуни яхши тушуниб етишимиз керакки. Болаларимизнинг келажаги учун хар биримиз жавобгармиз. Хар бир ота она қисқа вақт бўлсада ўз қарзандлари билан бирга сухбатлашиб улар билан бирга бироз вақт ўтқазмоғи шарт. Ўйлашимизча хар бир ота она ўз фарзандини келажаги яхши бўлишини истайди.
Ўзбекларда бир ажойиб мақол бор. Нима эксанг шуни ўрасан деишади. Келинг фарзандларимиз ёшлигидаёқ уларнинг онгига яхши нарсаларни экайлик. Токи келажакда уни мевасидан рохатланиб юришимиз учун. Болаларимиз ўзларининг бўш вақтларини телевизор ёки компьютер қаршисида ўтқазишмасин. Уларга биз етарли вақт ажрата олайлик. Болаларимиз биз билан сухбатлашганида зерикарли бўлмасин. Шундай бир усулни топингки. Фарзандингиз сиз билан сухбат қилиш вақтини орзиқиб кутсин. Фанда хаётда қўллаш деган бир гап мавжуд.
Хар бир ота ва онанинг маслахати ерда қолмасин. Болалар шу маслахатларни ўз хаётларида қўллаб ишлатсинлар. Шундагина бирон бир натижага эришишимиз мумкин. Лекин хар бир нарсанинг хавфли томони бўлгани сингари сиз фарзандингизга худди армиядагидек муносабатда бўлманг. Болангизга хаддан ташқари оғир юкни яъни улар ўзлари мустаққил бажара олмайдиган нарсаларни бюурманг. Қисқаси ёш боланинг елкасида катта кишиларни бошини кўрманг. Хар бир болани ўз ёшига қараб нимадир ўргатишга одатланинг. Шундай оғир жавобгарликни сизга Худованд берган экан уни эринмай ва хеч қандай кам кустисиз бажарайлик. Хурматли радио тингловчилар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.