3:48

Болаларга ўсишида ёрдам бериш 25

MP3

Ассалому алайкум азиз радио мухлисларимиз! Сизлар билан радио эфир орқали учрашиб турганимиздан ғоят хурсандмиз. Бугунги эшиттиришимизда биз ҳар бир ота-она учун муҳим бўлган мавзу ҳақида гап юритмоқчимиз. Маълумки, никоҳ ва оила – бу Худои Таолонинг амрларидан биридир. Оила — жамиятнинг асоси деб ҳисобланади. Оиласиз жамиятимиз кўплаб тартибсиз холда алоҳида шахслардан ташкил топган бўларди. Оила эса фарзандларимизга ва жамиятимизга барқарорликни хадя қилади. Шунинг учун ҳам ота-оналарга катта жавобгарлик юклатилган. Жамиятимизнинг муваффақияти биз фарзандларимизга тўғри тарбия беришимизга асосланади. Тарбиямиз эса кўп нарсаларга боғлиқдир, муҳими эса – уларга тўғри, руҳий ёрдам кўрсатишдир.

Агар биз Муқаддас Китобга қарайдиган бўлсак, Шомуил пайғамбар болалигида қандай ютуқларга эга эди? Авваломбор, унинг ота-онаси художуй одамлар бўлган. Отаси Элкана Худовандга сажда қилишида садоқатлик намунаси эди. Онаси Ханна эса Худои Таолога итоаткорликнинг ва ибодатгуйликнинг намунаси эди. Муқаддас Китобнинг биринчи Шоҳлар китоби биринчи бобида камида етти маротаба Ханнанинг ибодати келтирилган. Шу орқали Худованд бугунги кунларда фарзандларимиз учун ибодат қилишимизнинг муҳимлигини таъкидлаяпти. Биз ҳар доим ҳам болаларимизнинг олдида бўлолмаслигимиз мумкин, айниқса улар вояга етганларида, лекин бизнинг ибодатларимиз ҳар доим уларга ҳамрох бўлади. Ҳанна хоҳлардики, унинг фарзанди Худога бағишланган бўлишини. Сизчи, азиз ота-она, сиз ҳам буни истайсизми? Бунинг учун сиз нима қиляпсиз? Худованд сиздан нимани ҳохлайди?

Тавротга қарайдиган бўлсак, ота-оналар Худованд уларга берган қонунларини бажаришлари ҳамда ўз фарзандларига сўз ва ибрат орқали ўргатишлари керак эди. Ҳар хил яхудий байрамлари эса бу нарсаларни болаларга сингидириш учун усулларидан бири эди. Сулаймоннинг ҳикматларида ёзилганидек, “болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганида ҳам йўлидан адашмайди” Ханна фарзанди Шомуил учун нимани хоҳларди? У Худованддан унинг шоҳ, ёки олим, ёки яхши инсон бўлишини сўрамади. Шу билан мен айтмоқчи эмасман, бу нарсалар ёмон деб. Йуқ, асло. Лекин Ханна бир нарсани жуда яхши биларди. Бу нарса – ҳаётда ва абадиятликда муваффақиятли бўлишнинг сиридир, яъни ўзини Худога бағишлашдир. Акс холда, доно Сулаймон айтганидек, “ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса онасига уят келтиради”.

Яқинда битта онахон билан суҳбатлашганимда, унинг эзилганини, хурланганини кўриб, жуда ачиндим. У қийналиб кечаю-кундуз тинимсиз ишлаб бир ўзи иккитта ўғлини ҳеч нарсадан кам қилмасдан катта қилди, уларни ўқитди, уйлантирди, уйли-жойли қилди, невараларини ҳам вояга етказди. Натижада эса – ўғиллари уни ўз ўйидан хайдаб чиқариб, уни ёлғиз ташлаб қўйишди. Мен бундан шундай хулоса қилдим: бу онахон фарзандлари учун ҳамма нарса қилди, ҳатто ҳаётини қурбон қилиб, уларга бағишлади, лекин Худовандни севишни, У берган йўл-йўриқлардан юришни уларга ўргатмади. Шоҳ Сулаймон яна шундай деган:“ўғлингга тарбия бер: у сенга ором беради, қалбингни шодликка тўлдиради”.Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top