3:50

Болаларга ўсишида ёрдам бериш 28

MP3

Ассалому алейкум қадрли радио мухлисларимиз. Сизлар билан яна радио тулқинлари орқали учрашиб турганимиздан ғоят хурсандмиз. Келинглар, азиз тингловчилар, болаларимизнинг руҳий ўсиши ва шу жараёнда уларга қандай ёрдам кўрсатишимиз ҳақида бир оз суҳбатлашайлик.Ҳаммамизга маълумки, биз яшаётган давримиз ҳар жихатдан жуда тез ривожланиб бормоқда, шу қатори бизнинг фарзандларимиз ҳам. Бунинг ҳам ижобий ҳам салбий томонлари мавжуд. Масалан ўғлим тўрт ёшида компьютерни ёқиб, керакли уйинларини уйнаб, уни учира оларди. Олти ёшар қизим эса мобил телефонни талаб қиляпти.

Хозирги замонда болалар жуда ҳам мустақил. Улар ўзлари кўп нарсаларни хал қилишни хоҳлайдилар. Ўз фикрга эга бўлиш жуда яхши, бироқ уларнинг фикри ота-онанинг фикри билан ҳар доим ҳам тўғри келавермайди. Кўплаб ота-оналар ўз фарзандлари учун қарор қиладилар ва шу нарса фарзандларининг жуъратсизликка, қаътиятсизликка, иккиланувчиликка олиб келади. Келинглар, болаларимиз учун қарор қилмасдан, аксинча, уларни тўғри қарор қилишга ўргатайлик. Умуман олганда улар ҳар куни ниманидир хал қиладилар. Масалан, оқ кофта кийишиними ёки қорасиними, нонуштага сариёғ ёки мураббо ейишиними. Бу албатта оддий ва унча муҳим эмас қарорлар. Бундан ҳеч ким зарар кўрмайди.

Велосипедга миниб ҳам фарзандингиз йўлнинг ўртасида ёки унинг четидан юришни қарор қилиши керак бўлади. Акс холда у ўз ҳаётига зиён етказади. Шунинг учун ҳам у тўғри қарор қилиши лозим. Бироқ булардан ҳам муҳимроқ нарсалар борки, улар қарор қилишлари керак бўлган. Кўчаларда, хатто мактаб ховлисида ҳам сигарет тутатиб юрган ўғил ва қиз болаларни кўзатишимиз мумкин. Кечкқурунлари ховлида пиво ичиб ўтирган ўсмирларни ҳам кўришимиз мумкин. Касалхоналарда эса гиёҳвандликдан даволланаётган болалар ҳам бор. Албатта, ота-оналар уларга буларни истеъмол қилишни ман қиладилар, урушадилар, урадилар ҳам. Натижа ҳар хил бўлиши мумкин. Ман этилган нарса ҳар доим ширин деб туюлади.

Мен ўйлайманки, энг яхши усул, бу болангизни ўтқизиб, шу нарсаларнинг таркибини, зарарини ва оқибатини тушунтиришдир. Ва албатта Муқаддас Китобда бу ҳақида нима дейилганини ўргатишдир. Худованд бизларни гуноҳдан сақлаб қолиш учун амрларни берди. Баъзи болалар ўйлайдики, Худованд уларни мана шу лаззатлардан маҳрум қилмоқчи деб. Бироқ бизни яратган Худованд бизлар учун нима яхши ва нима ёмон хизмат қилишини билади. Унинг йўли энг зўр йўлдир. Ёшлигидан мана шу нарсаларни татиб кўриб, шу нарсаларга қарам бўлиб қоладилар. Бундан озод бўлиш эса жуда қийиндур. Аммо бу нарсаларга боғлиқ бўлган болалар учун ҳам умид, нажот йўли бор. Худонинг кучи билан ҳар нарсани енгиш мумкин. Худонинг ёрдами билан ҳар қандай ёвуз нарсаларни устидан ғалаба қозонса бўлади.

Фарзандларимиз ҳар қандай ишни бошлаганларидан олдин, қўйидаги саволларга жавоб бериб, тўғри қарорга келишлари мумкин: мана шу иш орқали мен Худони улуғлайманми ёки хафа қиламанми? Раббимиз Исо Масиҳ мана шу ишни қилган бўлармиди? Муқаддас Китобда бу нарса ҳақида нима ёзилган? Ўйлайманки мана шу саволлар болаларимизга тўғри қарор қилишларида катта ёрдам беради. Ва албатта ибодатларингизда болаларингиз учун Худодан донолик, куч-қувват ва ҳимоя қилишини сўранг. Шу билан дастуримизни якунлаб, сизлар билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top