Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна эфирда болаларимиз тўғрисидаги эшттиришларимиздан бири. Хар биримиз болаларимизни келажак хаётда ўз ўрнини топишлприни истаймиз. Бу эса ўз ўзидан бўлавермайди. Ўйлаймизки хаммаси уларнинг ёшлигидан нимагадир ўргатишдан, ва нимагадир қизиқишларини оширишдан бошланади. Албатта хар бир ота она фарзандларини, ўзлари истаган холда кўришларини истайдилар. Ёки бўлмаса, ота она истаган касб эгалари бўлишларини хохлайдилар. Болангиз келажакда қандай касб эгаси бўлмасин.
Энг аввало етук бир инсон бўлиши учун уларни ёшлигидан шунга ўргатиб боришимиз маъқулдир. Хар бир ота онанинг олдидаги мухим вазифа биринчи галда болаларга тўғри тарбия беришдир. Лекин тўғрисини тан олиб айтишимиз керакки, кўпчилигимиз бунга худди оддий нарсадек ёки бўлмаса бола тарбияси ўз ўзидан амалга ошадигандек назар билан қараймиз. Тўғри бола тарбияси хеч кимнинг аралашувисиз хам амалга ошиши мумкин. Лекин бундай тарбия келажакда ўзининг қўштирноқ ичидаги яхши мевасини бериши муқаррар. Хурматли радио тингловчи, мухтарам ота оналар.
Фарзандларимиз бизнинг келажагимиз деб баралла айтиш мумкин. Лекин шу келажакни, болаларимиз ёшлигидан пойдиворини қуришни бошлашимиз лозимлигини англатади. Бунинг учун эса , болаларимизни турли фойдали ишларга, спортга ва ўқишга йўналтирсак мақсадга муовфиқ бўларди. Фарзандларимизни ўзлари қизиққан йўналиш бўйича йўналтирайлик. Агар улар хали ким бўлишларини танламаган бўлсалар, уларга тўғри танлов қилишлари учун ёрдамлашайлик. Хозирги кунда айрим болалар келажакда ким бўлишлари хақида кам ўйлашади. Натижада эса ота оналари нима деса шу бўлади.
Тўғри ота онага қулоқ солишлари ва бўйсинишлари керак. Уларни хар бир айтган фикрларини таклифларини хурмат қилишлари керак. Шу билан бирга болаларимизга ўзлари хам тўғри қарор қилишларини ўргатиб бормоғимиз лозим.
Хозирги биз яшаётган давр шундай бир замонки ўз касбининг усталари қадирланади. Албатта хар бир ота она фарзандларини келажакда буюк бир таниқли инсон бўлишини ва шинам тозза ва чиройли креслода ўтириб кимгадир бюруқ беришларини хуллас қайргадир бошлиқ бўлишларини истайди. Агар яхши бир касбни танласангизу, лекин ўз танлаган касбингиз ёки ишингиз бўйича яхши билимга эга бўлмасангиз, бировдан хурмат иззат кутиш қийин бўлса керак.
Болаларимиз балки келажакда бошлиқмас оддий бир ишчи бўлиши мумкин. Лекин энг мухими, ўз қасбини севадиган бошқаларга ўрнак бўла оладиган ишчи бўлса бундан яхшиси бўлмаса керак. Ахир хамма бошлиқ бўлаверса қолган ишларни ким амалга оширади? Шу саволни ота оналарга берсангиз фақат мени болам эмас деган жавобни иштиш мумкин. Ахир жамиятга чупон хам, дехқон хам хатто сантехник хам керак бўладику. Хурматли тингловчи. Болаларимизга тўғри касб хунар танлашларида ва келажакда етук бир инсон бўлишларида ёрдам берайлик. Бу эса ўз ўзидан амалга ошмайди. Хайр саломат бўлинглар.