Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашганимиздан бағоят миннадормиз. Хурматли тингловчи бугунги эшттиришимиз орқали фарзандларимиз хақида сухбат олиб бориш ниятимиз бор. Келинглар эътиборимизни ташқаридаги болаларга бир қаратайлик. Улар нималар билан машғул, ота онаси хизматда бўлган пайтларида фарзандлари нима билан машғул бўлишар экан.
Албатта хар бир бола агар ўз устидан хеч қандай контрол бўлмаётганини сезса вақт ўтиши билан ухам атрофидаги болаларга ўхшаб боради. Келинг бир мисол келтириб ўтайлик. Мен яқинда бир оилада бўлдим. Ушбу оиланинг уч фарзанди бор экан. Энг каттаси тахминан саккиз, тўққиз ёшлар чамаси эди. Кейнги фарзанди эса қиз бола бўлиб етти ёшларда эди. Биз дўстимиз билан бирга ўтириб чой ичдик. Дастурхон учун дуо ўқилиб иш юзасидан сухбатлаша бошладик.
Шунда биз юқорида айтиб ўтган етти саккиз ёшлардаги бола келиб хонтахта устини тозалаб олди. Идиш товоқларни ювиб тозалади. Буни нима учун гапиряпти деб ўйлашингиз мумкин. Тўғрисини тан олиб айтишимиз мумкинки. Хамма оилада хам болаларимиз шундай қилишмайди. Биз ота оналар бир мухим ва нозик нарсани яхши тушуниб олишимиз керак. Болалар доимо оилади яъни ўз ота онаси олдида ўзларини яхши тарафларини кўрсатишга харакат қилишади. Кўчада эса умуман бошқача. Биз хамма болаларни шундай деб айтмоқчи эмасмиз.
Лекин бор нарсани тан олишимиз керак. Бола доимо нимадандир ўрнак олишга харакат қилади. Ўзбек халқида бир ажойиб гап бор. Менга дўстингни кимлигини айт мен сени кимлигингни айтиб бераман-дейди. Бу гап билан айтмоқчимизки боланинг дўстини кимлиги жуда мухим. Мен шу гапларни мағзини яқинда тушуна олдим. Келинг ўз хаётимдан хам бир мисол келтириб ўтсам. Ўйлайманки менинг хаётимдаги бўлиб ўтган воқеалар хам сиз азиз тингловчилар учун қизиқ бўлади. Ёшлигимда мен учун бир яқин дўстим бўлар эди.
Уни хақиқатдан хам яхши кўрардим. Лекин бизнинг орамиздаги ушбу дўстлик менинг отамга хечам ёқмас эди. Хаттоки менга у бола билан учрашиб гаплашишни хам ман этарди. Албатта мен болалигимда буларни охиригача тушуниб етолмасдим. Лекин бир нарсани билар эдимки. Дўстимнинг отаси кўп ичар эди. Онаси эса доимо жанжал қилиб ёмон сўзлар билан болаларни қарғаб бутун махаллага танилган эди. Албатта дўстимни хам мен оқлай олмайман. Чунки доимо у билан бирга бориб колхоз еридан олма ўғирлаб келардик ва онаси сотиб бизга хам бироз пул берар эди.
Қоронғу тушганда эса кўчани ёритиб турган чироқларни тош отиб синдирар эдик. Шундай қилиб бир куни отам дўстимни уйимиздан хайдади. Хозир ўйлайман балки отам шу пайтда тўғри йўл тутган бўлиши мумкин. Чунки яхши гап билан тушунтирган пайтда мен ва дўстим тушунмаган эдик. Азиз тингловчилар фарзандингиз ким билан дўстлашяпти ва нималар билан машғул бўляпти доимо текшириб туринг. Келгусида яхши хосил олиш учун дарахтни ёшлигидан парвариш қилишга ўрганайлик. Хайр саломат бўлинглар.