3:59

Худо билан мустахкам алоқа-9

MP3

Аслини олаганда имондан қайтиш бу Худодан қайтиш, Ундан узоқлашиш демакдир. Янги Аҳдда Худодан қайтишдай ҳар бир имонли учун инкор қилиб бўлмас хавф ҳақида такрор ва такрор эслатиб турилади. Ибронийларга мактуби тулалигича юз бериши мумкин бўлган қайтиш ҳақида огоҳлантириб, имонлиларни шундай даъват қилади: “Эй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига даққат этинглар”.Ибронийларга мактубининг учинчи боби ўн иккинчи ояти. “Бир марта зиёни кўрган, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган, Худонинг хайрли каломини ва келажак оламнинг қудратларини тотиб кўрган кишилар агар бундан кейин имондан қайтсалар, уларни яна тавба қилдириб тузатиш имконсиздир.

Чунки бундай кишилар Худонинг Ўғлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар”. Ибронийларга мактубининг олтинчи боби, тўртинчи ва олтинчи оятлари. Гап нажот топган бўла туриб, қандайдир сабабларга кўра имондан узоқлашиб, яъни “қайтиб кетган” лар ҳақида кетаётгани ўзидан – ўзи маълум. Бундай холларда Худо билан муносабатларда тўла-тўкис узилиш юз берди. “Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, қасддан гуноҳ қилишда давом этсак, энди гуноҳларнинг кечирилиши учун бошқа қурбонлик қолмайди, фақат даҳшатли интизорлик билан ҳукмни кутиш ва худобезорни куйдирадиган қизғин оташ қолади.

Кимки Мусонинг қонунини рад этса, икки ё уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан раҳмсиз ўлим жазосига маҳкум қилинади. Агарда кимдир Худонинг Ўғлини оёқ ости қилса, Унинг қони билан муқаддас қилингани ҳолда бу қонни оддий деб билса, иноятли Худо Руҳини ҳақорат қилса, у яна қанчалик оғирроқ жазога лойиқ ҳисобланади, деб ўйлайсизлар?!”. Ибронийларга мактуби 10:26-29. Гап тасодифий хато ёки беихтиёр айб устида эмас. Бу ерда гап қачонлардир нажот топиб, ҳозир мағрурланаётган, ўзбошимча ва имонсиз ҳаёт кечиришдек қасддан қилинган гуноҳ устида кетяпти.

Бутруснинг 2-мактубида аслида худди ана шундай насиҳатларни учратамиз: “Улар Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳни билиб олиб, дунёнинг қабоҳатларидан қочиб қутулган эдилар. Агар бундан кейин улар яна шундай ишларга аралашиб, мағлуб бўлсалар, унда сўнгги аҳволлари аввалги аҳволларидан баттар бўлади. Солиҳлик йўлини билгандан кейин, тан олган муқаддас амрдан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни ҳеч билмаган улар учун яхшироқ бўлар эди. Мана бу ишончли мақол уларга айнан тўғри келади: “Ит ўзининг қусганига қайтар”.Бутрусниг 2-мактуби 2боб,20-22.

Муққадас Китобнинг бошқа кўпгина жойларида ҳам имондан қайтган одамлар ҳақида ва иноятдан узоқлашиш хавфи ҳақида эслатиб ўтилади. Масалан: 1Тимўтий 1:18-20; 2Тимўтий 2:16-18; хамда Галатияликларга мактубининг 5:1-4. Хурматли радио тингловчи, хозирги даврда кишининг имондан қайтиши учун турли сабаблар топилиши мумкин. Бундан ташқари замонавий дунё хар кимни истаганича васвасага дучор қилиши мумкин. Шайтон деган махлуқ хар бир кишининг нозик хамда кучсиз томонларини яхши билади ва ўша жойга уриб уни мағлуб қилишга харакат қилади. Азиз тингловчи доимо мустахкам имонда туриш учун Худованддан ўзингиз ва биродарларинигиз учун мустахкам имон сўранг. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top