3:12

Исо ва болалар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорми. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Раббимиз Масих ер юзига келишидан мақсади, бизларга Худонинг сегисини амалда кўрсатиш эди. Масих эса айнан шу севгини хар биримизга кўрсата билди. Раббимиз Исо Масихнинг жахли чиққан пайтни эслай оласизми?

Агар эсингизга тушган бўлса балки сизнинг кўз ўнгингизда кейинги картина намоён бўлаётган бўлиши мумкин. Раббимиз арқондан қамчи ясаб ибодатхонадан савдогарларни қўвиб соляпти. Кейинги картина эса Раббимиз фарзийларни иккиюзламачиликда айиблаб, кўзлари рухан кўр эканлиги. Масих яна бир жойда болаларга бўлган муносабатдан бироз куйиниб гапирганига гувох бўламиз.

Раббимиз айтадики хар биримиз Осмон Шохлигига киришимиз учун болалардек бўлишимиз кераклигини. Раббимиз ва шогирдлар Осмон Шохлиги хақида халққа гапираётган эди. Шу пайт бир киши бир болани Раббимизнинг олдига олиб келишга уринаётган эди. Албатта у кишининг хохиши хаммамизга маълум. Болани Раббимиз Исо Масих мархаматлашини хохлаётган эди.

Шунда шогирдлар бу инсонни койиб беришди. Ва унга Исо Масих банд эканлигини рукач қилишган эди. Албатта Раббимиз Масиҳ бўлиб турган воқеадан хабардор эди. Шогирдлар, Раббимиз катталарга мухим нарсалар хақида гапираётганлигини айтиб, болаларга вақти йўқлигини айтдилар. Айнан шу пайтда Раббимиз шогирдларига нисбатан бироз жахли чиқди десак бўлади.

Жахл чиқишининг сабаби шогирдларнинг бошқаларга бўлган қўполроқ муносабати эмас эди. Аксинча болаларга бўлган эътиборсизликлар учун эди. Худованд болаларни катта бўлишини кутмайди, ёки қачонки улар улғайиб яхши лавозимларга эришганларидан кейин уларга нажот бериш хақида ўйламайди. Худованд хамма нарсани борича ва ўз вақтида амалга оширишни хохлайди.

Худованд инсонларни яратган пайтида уларга Худованд билан алоқа қила олишлари учун ақл идрок берди. Раббимиз биларди, Худованд биз инсонларни яратганида Худованддан кўп нарса ўрганишимиз учун бизларга керакли имконият яратилганлигини. Айнан шу жараён биз туғилган пайтимиздан бошланади. Бу дегани болаларимиз туғилганидан бошлаб улар учун ибодат қилишимиздир.

Кейинчалик улар катта бўлишганларида эса Худованднинг таълим тарбияси асосида тарбиялашимиздир. Худованд хар бир инсон ёшлигидан Худога муносиб яшашини истайди. Худовандни ёшлигидан таниб билган бола турли гунохларни қилишдан химояланган бўлади. Бунга эса хар бир ота она боласига имони мустахкам бўлиши учун ёрдамлашгандагина эришиш мумкин.

Азиз биродарлар, хар бирингизга мустахкам имон, хонадонингизга эса тинчлик ва тотувлик тилаб бугунги эшиттиришимизга якун ясаймиз. Келгуси эшиттиршларимиз орқали яна учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top