3:18

Фақат эркаклар учун 16

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда эркаклар учун берилиб бораётган эшттиришларимиз. Хурматли эркаклар бугунги эшттиришимиз хам сизлар учун бағишланади. Бугунги мавзумизни “Ишхона”-деб номладик. Биз ўзбекларда кўпинча учираб турадиган одатлардан бири, агар уйда хеч ким бўлмай қолса онаси ёки отаси кичик фарзандларини ўзи билан бир неча соатга бўлса хам ишхонага олиб боришга тўғри келади. Бу яхши одатлардан бири десак хам бўлади. Бъази пайитларда болаларни ўзимиз билан бирга ишхонага олиб боришимиз, фарзандларимиз учун, бизнинг нима билан шуғилланишимиз ёки нима иш қилишимиз хақида аннниқ тушунчага эга бўлишларида ва улар ўз кўзлари билан кўришида яхши ёрдам беради.

Чунки биз уларга ўз ишимиз хақида қанчалик гапирмайлик уларнинг тушуниши қийинроқ. Шунинг учун хам улар ўз кўзлари билан бизларни нима иш қилишимизни кўрсалар, купироқ маълумотга эга бўлишади деган умиддамиз. Майли сиз ким бўлиб хизмат қилишингиздан қатти назар, фарзандларингизга ўз хизматингиз орқали барча инсонларга қанчалик фойдангиз тегаётганлигини гапириб беринг. Шу орқали фарзандларингизни сизга бўлган хурмати ошади ва улар сиз орқали фахирланишади. Чунки улар ўз кўзлари билан сиз нима билан шуғилланишингизни кўришади. Мактаб ёшигача бўлган болалар ўзларининг ақиллари етадиган даражада сиз хақингизда маълумотга эга бўладилар. Кўплаб оталар айтишадики:

мени ишхонамда қуруқ қоғоз папкалардан бошқа хеч вақо йўқ. Шунинг учун болаларга у ерда қизиқ эмас деб. Тўғри балки сиз учун булар қуруқ қоғоз ва папкалар бўлиши мумкин. Лекин фарзандларингиз учун бу жудаям қизиқ. Улар аввал хеч қачон бундай жойда бўлишмаган, шунинг учун хам болалар бундай жойларда ўзларида қониқиш хис этадилар. Айниқса, сиз ишхонангизда бажарадиган вазифани фарзандингиз қилиб кўрса. У ўзи учун олам олам қўвонч бахш этади. Майли агар бола учун унчалик хафли бўлмаса унга рўхсат беринг, у бу нарсаларни ўз қўли билан ушлаб кўрсин, агар ишлатиб кўрса яна хам яхши. Мен яхши эслайман ксерокопи машинасида ишлаб турган пайтимда кичик ўғлимиз келиб менга ёрдамлашмоқчи бўлди, шунда мен унга фақатгина машина тугмасини босиб туришни айтдим.

Шунда мен унинг ўзи қилган ишидан олам олам қўвонч олаётганини кўрдим ва уни иш устида расмга туширдим. Хозиргача у шу расмни кўрганида менга ёрдамлашганини эслайди. Хурматли оталар фарзандларингизни ўз ишингиз билан таништиришга хеч эринманг. Азиз эркаклар фарзандларингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб топишга харакат қилинг. Шунда улар доимо сиз билан фахирланади. Шунинг билан азизлар бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top