3:11

Фақат эркаклар учун 18

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз фақат эркаклар учун бағишланади. Хурматли эркаклар, биз сизлар билан ўтган эшттиришларимиз давомида эркак кишиларнинг вазифалари хақидаги мавзулар бўйича сухбатлашдик. Ўйлаймизки кўпчилигимиз шу эшттиришларимиз орқали оиламиз олдидаги ўз вазифаларимизни аниқлаб олдик. Эркак киши доимо оиласи ва ўз аёлининг рўхий хаёти хақида хам ғамхўрлик қилмоғи зарур.

Хар бир имонли эркак киши ўз оиласи учун оила бошлиғи бўлиши билан бирга оила чупони хамдир. Худованд албатта оиламизнинг рўғий ахволинни биздан талаб қилади ва шу вазифани хам бизнинг зиммамизга юклаган. Хар бир ота доимо ўз фарзандлари билан Муқаддас китоб ўқиши ва уларга шу қахрамонлар хақида тушинча бериб бориши керак. Албатта биргаликда ибодат қиладиган оилалар хам кўплаб топилади. Лекин кўп оилаларда хали бу нарса амалга ошгани йўқ. Албатта Худованд хохларди хар бир оила биргаликда ибодат қилишини. Ва уларга ўз мархаматини кўрсатишни.

Эркак киши оиласида рўхий хаётни ва улар нимага ишонаётганликларини кўрсата билиши керак. Хар бир оила бошлиғи оила аъзоларининг хар хил бўмағур нарсаларга ишонишдан сақлай оладиган ва уларни тирик Худобилан алоқа қилишга ўргата биладиган бўлиши лозим. Раббимиз Исо Масих ўз қўйлари бегона овозга қулоқ сомаслиги хақида гапирганида, уларнинг тўғри харакат қилишини назарда тутган эди. Шу сабабдан оила бошлиқлари ўз оила аъзоларини фақатгина тирик Худога Раббимиз Исо Масихга қулоқ солишга ва фақатгина Унинг овозини эштишга ва Унинг кетидан эргашишга ўргатиши лозим.

Эркак кишининг хаёлида доимо бир савол айланиб турса уларнинг оиласи хақида ғамхурлик қилишида катта ёрдам бўлади деб ўйлаймиз. Яъни шундай савол. Мен ўз вақтимга таянган холда ва ўз кучимга имкониятларимга ишонган холда ўз аёлим ва фарзандларимга Масих хақида қанчалик ўргатаяпман. Ўйлаймизки шундай савол хар биримизни доимо изланишга ва Худо билан алоқамизни янада мустахкамлашга ёрдам беради. Балки сиз буюк воизхонмасдирсиз, лекин оилангиз учун доимо воизхон бўлишингиз керак. Шу билан бирга оила аъзоларингиз томонидан бериладиган саволларга доимо жавоб берадиган киши бўлишингиз керак. Бунинг учун эса сизнинг Худованд билан бўладиган шахсий алоқангиз жуда мухим роль ўйнайди. Хурматли эркаклар шунинг билан сизларга бағишланган эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top