3:27

Фақат эркаклар учун 25

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Бугунги эшттиришимизни фақат эркаклар учун бағишлаймиз. Бизга қанчалик маълумки оилада эркакларнинг роли мухим. Оила боқиш, пул топиш умумун хаммаси эркак кишининг зиммасида. Шунинг учун хам кўпинча эркак киши рўхан эзилади. Баъзида эса хамма нарсадан воз кечиб узоқ узоқларга кетгиси келади. Албатта хар бир Масихга ишонувчи эркак кишининг доимий равишда имон билан яшаши қийиндир. Сабаби хар биримиз хам имонда иккиланиб туришимиз мумкин. Баъзи пайтларда турли динларнинг мавжудлиги имонимизни иккилантириш орқали бир чеккага олиб келиб қўйиши хам хеч гап эмас. Манашуларнинг ягона сабаби баъзида ёки доимий равишда содир бўлиб турадиган қийинчиликдир.

Доимий равишда танамизда иккиланиш ички тинчлигимизга ва ички дунёмизга ўз таъсирини ўтқазади. Бундай синовларга айрим Масихий эркаклар дош беролади холос. Агар Муқаддас каломга қарайдиган бўлсак хаворий Павлуснинг хам қийналганлигини кўришимиз мумкин. Аниқроқ айтадиган бўлсак Иккинчи Коринфликларга мактубининг тўртинчи боби саккизинчи ва ўнинчи оятларида шундай деилади: “Биз ҳар томонлама жабрланамиз, лекин эзилмаймиз. Мушкул аҳволда қолдик, аммо умидимизни йўқотмаймиз. Қувғинга учраймиз, лекин иложсиз эмасмиз. Ерга қулаймиз, аммо яксон бўлмаймиз. Исонинг ҳаёти баданимизда намоён бўлиб турсин деб, Унинг ўлимини доим баданимизда олиб юрибмиз”. Юқорида айтиб ўтилганидек, хар биримизда қийинчиликлар содир бўлиб туради.

Хар биримизнинг хаётимизда анашу қийинчиликлар ўзининг кульминацион чўққисига кўтарилган пайтлар хам учраб туради. Бу қийинчиликларни шундай тарифлашимиз мумкин. Масалан, ишдаги муаммолар, оиладаги ўзаро келишмовчиликлар, ён атирофимиздаги кишилар билан келиша олмаслик, шуларнинг бари тинимсиз кундалик хаётимизда учраб туради ва албатта ички тинчлигимизни бузишга уринади. Устига-устак яқин кишимиздан айрилиб қолсак ёки жиддий бир касалликка чалинсак ўзимиздаги азобни фақат ўсиб бораётганини биздан бошқа хеч ким хис қилолмайди. Хаворий Павлус айтганидек, Биз хар томонлама жабирланамиз, лекин эзилмаймиз. Павлус бизнинг жабрланишимизга шундай чегара қўймоқда.

У биздаги эзилиш ёки жабрланишни қайиргадир яшириб қўйишимизни таклиф қилмаяпти. Масихий хар бир ажобга чидамли бўлиши керак деган гап унчалик тўғри масдек туюлади. Сабаби хар бир киши қачондир йиқилади. Агар у йқилган жойидан қайтиб турса демак Худованд у кишини янада имонда мустахкам қилади. Лекин у киши ўрнидан қайтиб турган пайтда Худованд ькўрсатган йўлдан яна олға бориши керак. Акс холда дунёнинг васвасалари ўз домига тортиши хеч гап эмас.Хурматли радио тингловчи эркаклар Худованд тирик ва У хар биримизнинг ёнимизда мавжуддир. Шунинг учун хам Хаётимизни ва муаммоларимизни Унга тўллиқ ишониб топширсак бўлади. Янаги сафар радио орқали учрашгунча хайр соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top