Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Радио тўлқинлари орқали сизлар билан учрашиб турганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар, бугунги мавзумиз эркаклар учун бағишланади. Эркаклар азалдан оила бошлиғи эканлиги барчамизга маълумдир. Агар эркак киши оилада барча вазифаларини олий даражада бажараётган бўлса, бундай оилани идеал оила деб айтишимиз мумкин. Лекин хозирги кунда идеал оилани топиш бироз амримахол. Сабаби — эркакларимиз ўзларининг вазифаларини олий даражада бажармаётганлигида эмас. Қачонки биз ўзимизни зиммамиздаги вазифаларни хурсандчилик билан адо этсак, бу оиламизда хам, ўзимизнинг шахсий хулқ атворимизда хам тартиб бўлишини таминлайди деб айтишимиз мумкин.
Оила аъзоларининг хар бири ўзларига Худованд томонидан юклатилган вазифаларни тушунган холда бажарсалар, Унинг мархамати сизнинг устингизда бўлиши аниқ. Эркак киши доимо эсда тутиши керакки у Раббимизнинг тирик соясидир. Эркак киши ўз уйида қурилган кичкина тоғнинг энг баланд чўққиси бўлиши лозим. Бундан ташқари оила бошлиғи оила аъзоларини нимагадир ўргатишга қодир бўлиши лозим. Муқаддас китобларнинг бирида айтилганидек, биринчи бўлишни истаган киши, биринчи навбатда бошқаларга хизмат қилишни билиши керак. Бу гап оила бошлиқларига хам, коллективда бирга ишлайдиганларга хам барчага баробар тегишли деб хисоблаймиз. Эркак киши ўз уйи учун тўлиқ жавобгар. Бу дегани, болаларнинг тарбиясидан тортиб, оиланинг рўхий ахволигача бўлган масалани ўз ичига олади.
Агар хар бир киши соғлом оила қуришни истаса, олдига маълум бир мақсадлар қўйиши керак. Қуруқ гаплар билан хеч қачон, хеч нарсани амалга ошириб бўлмайди. Вақтни шундай қуруқ гапларга сарфламай, аксинча ўзимизда мақсадларимизни амалга ошириш учун, куч топишга харакат қилишимиз лозим. Бу дегани кимдир келиб бизга нимадир қилиб беришини кутмасдан, ўзимиз қила оладиган ишни қўлимиздан келгуча бажаришдир. Ўйлаймизки биринчи навбатда қиладиган ишимиз, оиламизга хар хил ташвиш келтирадиган муаммоларни бартараф қилишдан бошланади. Хар бир эркак киши шуни яхши билиши керакки, хеч ким келиб оиламизда бирданига ўзгариш қилмайди. Бизларнинг барча умидимиз Худодан. Фақатгина У биздаги барча камчиликларни бартараф қилолади.
Хурматли эркаклар. Бизнинг олдимизда буюк вазифа турибди. Бу вазифани бажариш учун бизда етарли куч хам бор. Ўзингизни ожизман деб хисобламанг. Қандай қилиб оиламизни бошқариш учун, таъминлаш учун Худованддан донолик сўрайлик. Доимо оилангизга тинчлик ва тотувлик тилаган холда, сизлар билан хайрлашамиз. Шунинг билан хурматли эркаклар сизлар учун таёрланган бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинг.