3:25

Фақат эркаклар учун 29

MP3

Ассалому алайкум хурматли эшттиришимиз мухлислари. Эфирда фақат эркаклар учун эшттиришимиз. Хурматли эркаклар агар эшттиришимиз сизларга қандайдир ёрдам бераётган бўлса биз учун катта бахт. Бундан кейин хам биз изланишда ва сизлар учун янгидан янги мавзулар таёрлашда давом этамиз. Хурматли мухлислар биз бугунги эшттиришимизнинг мавзусини “Оилавий қонун қоидалар”-деб номладик. Хар бир оилада ўзига яраша қонун қоидалари мавжуд. Қайсики барча оила аъзоларидан унга буйсиниш талаб этиладиган. Агар кимдир шу тартибни бузадиган бўлса унинг жазоланиши муқаррар. Шундагина тартиб қоида ва қонун амалда ўз кучини кўрсатади.

Тажриба шуни кўрсатадики шундай тартиб қоидалар мавжуд бўлган оилалар бошқаларга нисбатан анча соғломдир. Албатта шу тартиб қоидалар юқорида айтиб ўтганимиздек амалда мавжуд бўлса. Ушбу тартиб қоидаларни қандай тузишимиз керак. Биринчи навбатта эр ва хотин ўзаро шу тартибларнинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқиш билан бошланади. Агар эр ва хотин ўзаро келишмай шу тартибларни оилада ўрнатсалар биринчи галда ўзлари шу тартибни бузишлари мумкин. Бундан эса ўзаро жанжал хам келиб чиқиши мумкин. Иккинчи қилинадиган иш эса фарзандларимизни хам шу тартиб қоидаларга бўйсинишларини таъминлаш. Албатта бошида хар бир оила аъзолар учун бўйсиниш бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин, но илож. Хар бир ишни келажакда хосили бўлиши анниқ.

Балки шу орқали болаларнинг орасида баъзи бир жанжаллар келиб чиқиши хам мумкин. Умид қиламизки, охиригача тура олсангиз вақт ўтиши билан хаммаси жойига тушиб кетади. Энди нима учун шу тартиб қоидалар бизга керак деган савол хам пайдо бўлиши мумкин. Биринчидан хаммаси оиламизда тартиб бўлишини таминлайди. Иккинчидан оила аъзоларининг хар бирини маълум бир кўзга кўринмас чизиқ хаётда тўғри йўл топиш учун хизмат қилади. Учинчидан вақт ўтиши билан оила аъзоларининг бир бирига ва бошқаларга хурматини оширади. Асосий вақтингизни шу тартиб қоидаларга сарфламанг. Лекин доимо шу тартиб қоидалар хақида оила аъзоларингизни барчасига эслатиб туринг. Бир мухим нарса хақида сизга эслатиб ўтмоқчимиз хурматли эркаклар.

Агар оилангизда шу тартиб қоидалар бузилса, амалдаги жазо ўз вақтида амалга оширилиши керак. Аксинча у ўз кучини йўқотади. Сиз қўллайдиган жазо қандай бўлиши керак. Албатта биз ўзбек оилаларда тез тез учраб турадиган ремен ёки таёқ бўлиши шарт эмас. Бу гапимизни болаларга нисбатан айтаяпмиз. Масалан агар болаларингиз тартибни бузадиган бўлса, уларни калтаклашдан, кўра бирон бир севимли нарсадан вақтинчалик , яъни ўзларини тиклаб олмагунларича жудо қилиш яхшироқ натижа беради. Лекин нима бўлса хам оилангизда биринчи ўринда севги хаммага етиши керак. Азиз радио тингловчилар, лекин бизнинг барча умидимиз юқорига яъни, буюк Худовандга қаратилган бўлса. Унинг Ўзи бизларга донолик беради. Доимо оилангизда тинчлик тотувлик бўлсин деб сизлар билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top