3:34

Фақат эркаклар учун 38

MP3

Ассалому алайкум хурамтли радио тингловчи мухлислар. Яна эфир орқали сиз билан учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли эркаклар бугунги эшттиришимиз сизлар учун таёрланган. Дунёдаги жамики инсонлар доимо ўзларини қилаётган ишларини тўғри деб биладилар. Агар ташқаридан диққат билан кузатадиган бўлсак, доимо хам шундай эмаслигини кўришимиз мумкин. Кимлардир эса доимо ўзининг фикрини тўғри деб билишдан ташқари, шу фикрини бошқаларга хам ўтқазишни истайди. Бу фикир тўғрими йўқми бунинг ахамияти йўқдир. Агарда кимдир унинг фикрига қарши чиқадиган бўлса, ўша киши билан ётиб олиб бўлса хам жанжал қилишга хам тайёрдирлар.

Ўйлаймизки кўпчилигимизнинг хаётимизда шунга ўхшаш воқеалар тез-тез содир бўлиб туради. Нима деб ўйлайсиз хурматли тингловчилар шундай пайтларда қандай йўл тутган маъқул. Албатта бизлар хам етук инсонлар эмасмиз. Қайси биримиздир тезда тутақиб кетамиз. Қайси биримиздир шу фикрни нотўғри эканлигини исботлашга харакат қиламиз. Ўйлаймизки хар икки шароитда хам кайфиятимиз бузилади. Бунинг энг яхши усули айнан шундай пайтда индамай турган мақулроқ деб биламиз. Ёдингизда бўлсин сизнинг сухбатдошингиз мутлақ нохақ бўлиши мумкин. Лекин шу нарсани тан олгиси келмайди. Шу вазиятда у кишини нохақлигини исботлашга уринманг.

Яхшиси у кишини тушунишга харакат қилиб кўринг. Фақатгина доно, ақилли ва маданиятли кишигина шундай йўл тутиши мумкин холос. Доимо нима учун у киши шундай йўл тутаётганига сабаб топилади. Яхшиси сиз анашу нарсани яъни нима учун у сиз билан рози бўлмаётганини сабабини билишга харакат қилиб кўринг. Балки шу нарса сизга бироз бўлсада ёрдам берар. Ўзингизни у кишини ўрнига қўйиб кўришга харакат қилиб кўринг. Бу хам сизга нимаси биландир у кишини тушунишингизга ёрдам беради деб умид қиламиз. Агар Муқаддас китобга назар ташлайдиган бўлсак. Худованд айтадики, Ёмонликни яхшилик қилиб енгиш мумкин. Сиз у кишига қанчалик қаршилик қилсангиз у киши хам шунчалик ўз фикрида туриб олиши анниқ.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, юмшоқлик билан унга жавоб беринг. Сиз хам ниманидир исботлашга уринманг. Аста секин у киши совишни бошлайди шунда сиз ўз фикрингизни таклиф сифатида унга айтиб кўринг. Доимо юмшоқ гапиришга харакат қилинг. Чунки халқимизда бир мақол бор. Яхши гап билан илон хам инидан чиқади деишади. Ажабмас агар дўстингиз хам сиз билан рози бўлса. Дунёда доимо шунга ўхшаш воқеалар бўлиб туришини эсингиздан чиқарманг. Сабаб бошида Одам ато билан момо хаво хам гунох қилган пайтларида бир бирларини айблашга харакат қилиб кўришган. Хурматли эркаклар доимо шундай воқеалар содир бўлганида оғир бўлинг. Фақатгина мард киши кимнидар жим туриб енгиши мумкин. Бу гапимиз билан хақиқатга хам кўз юмиб қаранг деб айтмоқчи эмасмиз. Вақт соати келгунча ўзингизни тутиб туриш хамма нарсани тинчлик билан хал бўлишига олиб келади деб умид қиламиз. Хурматли эркаклар шунинг билан сизлар учун берилган бугунги мавзумиз ўз низоясига етди келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top