3:27

Фақат эркаклар учун 40

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимизни фақат эркаклар учун деб номладик. Ўйлаймизки танлаган мавзумиз эркакларга манзур бўлади. Хурматли эркаклар, бизга қанчалик маълумки хар биримиз кун бўйи ишда ёки хаёт ташвишлари билан банд бўламиз. Бу дегани хам рўхан хам, жисмонан чарчаш деганидир. Биз хохлаймизми, хохламаймизми табиатнинг қонуни шундай. Оилани боқиш, улар учун ғамхўрлик қилиш асосан эркакларнинг зиммасидадир. Балки қайирдадир бунинг акси бўлиши мумкин.

Лекин бизнинг халқимизга бундай одат ярашмайди деб ўйлаймиз. Албатта оилада болаларнинг тарбияси хам оталарига кўпироқ боғлиқ бўлади. Шунинг учун хам аёлингиз сизни ишдан келишингизни пойлаб ўтириб, келганингиздан сўнг балки болалар тўғрисида шикоят қилади. Майли келинг хурматли эркаклар. Ташвишларни унитиб турайликда, бошқа яхшироқ нарсалар хақида гаплашайлик. Хурматли эркаклар сиз бўш вақтингизни қандай ўтқазишга харакат қиласиз? Келинг бир шу масала бўйича бош қотириб кўрайлик. Масалан ёз фаслида дўстларингиз билан қайиргадир чўмилишга боришингиз мумкин. Хатто бир икки кун қолиб мазза қилиб чўмилиб, баллиқ тутиб барча чарчоқларингизни чиқаришингиз хам мумкин.

Хуллас бир икки кун бутун ташвишларингизни унитасиз демоқчимиз. Агар дўстларингиз билан боришни истамасангиз ўз аёлингиз билан хам боришингиз мумкин. Албатта болаларингизни қайирдадир ёки кимгадир қолдирсангиз яна хам яхшироқ бўларди. Сабаб оилангиз билан хам боришингиз мумкин, лекин болалар ташвиши у ерда хам бўлиши турган гап. Яна бир ажойиб фикир хақида сизлар билан бўлишиш ниятимиз бор. Энг яқин дўстларингиз билан, чойхонага бориб ош дамлаб мазза қилиб сухбатлашганга нима етсин. Бундай йўл билан хам бироз бўлсада ташвишларингиздан фориғ бўлишингиз мумкин. Лекин турли хил ташвишлардан бизни фақатгина Худованд озод қила олади. Агар Муқаддўас китобга этибор қилсак шундай ёзилган оятга кўзимиз тушади.

“ Эй оғирюк остида қийналиб, хориб толган хаммаларингиз, Менинг хузуримга келинг, Мен сизга ором бераман.Менинг буйинтуриғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир”. Хурматли дўстлар агарда сизда қандайдир қийинчиликлар, ташвишлар бор бўлса Худовандга топширинглар Худованд хар биримиз учун ғамхўрлик қилади. Азиз дўстларим оила бошлиғи бўлиш онсон иш эмас. Шунинг учун хам Худованддан ўзингиз учун донолик сўранг. Оилангизга ва сизларнинг шахсий ишларингизга барака ва мархамат тилаган холда сиз азизлар билан хайирлашмоқчимиз. Келгуси эшттиришларимизгача доимо, Яратган сизларни Ўз панохида асрасин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top