3:44

Худони таниб билиш 04

MP3

Худонинг хусусияти – Унинг фаолиятини, Унга хос бўлган ҳамма нарсани аниқловчи моҳиятдир. Баъзи илоҳиётчилар бу хусусиятларини табий ва маънавий гуруҳларга ажратсаларда, уларни тасниф қилиш осон эмас. Табий хусусиятлар – фақат Худога хос хусусиятлар бўлиб, бошқа ҳеч бир мавжудотга ўта олмайдилар. Маънавий хусусиятлар – Худо Ўзининг мутлақ баркамоллигида эга бўлган хусусиятлардир, бироқ Худо уларни қандайдир даражада Ўз ижодининг маҳсуллари бўлмиш инсонларга ва фаришталарга бериши мумкин. Худованд хамма нарсадан хабардор ва олдиндан билади. Худо келажакда бўлиши мумкин бўлган, ҳамда ўтмишда бўлиб ўтган ва келажакда бўлиб ўтадиган барча ҳодисаларни қамраб олган, ҳамма нарса ҳақида тўла ва мукаммал билимдан Ўзининг шуҳрати ва Ўз ижоди маҳсулининг фойдаси учун мукаммал равишда фойдаланади.

Бу чексиз доноликдир. “Оҳ, Худонинг саҳовату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан?” Ушбу оят юқорида айтилган гапимизнинг тасдиғидир. Худо Ўзининг иродаси бўйча бўладиган ҳамма нарсани қилишга қодир. Унинг қудрати чегараланмаган; У “Қодир Тангри”деб ибтидо ўн еттинчи боб биринчи оятда ўқиймиз. Бу хусусият қодирлик деб аталади. Ҳеч нарсадан Коинотни яратган Худо ҳар нарсага қодир. “Мен Худоман; бошқа Худо йўқ; “Менга ўхшаш ҳеч ким йўқ. Менга маъқул бўлган ҳамма нарсани қиламан”, — дейман.” Ушбу ажойиб гапларни Худованднинг Ўзи Ишаё пайғамбар китобида айтиб ўтган. Худо Ўзининг табиатига тўғри келмаган гуноҳли ёки бемаъни бирон нарсани қила олмаслиги ўз-ўзидан маълум.

Лекин, манашу нарсани Унинг кучини чекланиши деб ҳисоблаш мумкин эмас; аскинча, бу – шу кучинг тасдиғидир. Муқаддас Китоб Титус мактубининг биринчи боби иккинчи оятида Худони “ёлғон гапирмайдиган” деб аташи Унинг қодирлигини ҳеч хам чекламайди. Ҳар ерда ҳозирў нозир бўлолади. Сабаби У хар ерда мавжуддир. Биз буни охиргача тушуниб ета олмаймиз. Биз Худо ҳақида Коинотнинг барча чеккаларигача ёйилган, кўп қисмларга бўлинган қандайдир зеб берилган моддий моҳият деб ўйлашимиз мумкин эмас. Йўқ; Худо – чексиз Руҳ бўлганлиги сабабли У ҳар ерда мавжуд бўлолади. Кимдир буни качонлардир шундай ифода этган эди: “Худо ҳар ерда бор” Бу хусусият ҳар ерда ҳозирлик деб аталади. Бутун Муқаддас Китоб давомида, Эски Аҳдда бўлганидек, Янги Аҳдда ҳам Худонинг муқаддаслиги ҳақида сўз боради. Масалан, фақатгина Ишаё пайғамбар китобида муаллиф Худони 25 марта “Исроилдаги Муқаддас Зот” деб атайди.

Самовий гуруҳ эса Уни: “Азалдан бор бўлган, ҳозир хам бор, келажакда ҳам бор бўлғуси Сарвари Коинот, Тангри Таоло муқаддас, муқаддас, муқаддасдир!” деб мадҳ этади. Муқаддасликнинг таърифини бериш қийин. Бир томондан у Худонинг ҳар қандай ёвузликдан, ҳар қандай нопокликдан ажратилганлигини билдирса, бошқа томондан у Худонинг мутлақ маънавий поклигини ва солиҳлигини билдиради. “…Худо – нур, Унда ҳеч қандай қоронғилик йўқ.” Бу оятни биз Юҳанно китоби 1-мактуб 1 боби 5 оятидан ўқишимиз мумкин. Шунингдек Худованд хар биримизни хам муқаддас бўлишимизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top