Хурматли радио тингловчи биродарлар. Бугунги эшттиришимиз орқали сизларга ибодат қилиш тўғрисида айтиб ўтмоқчимиз. Ёш бола хам аста секин гапришни бошлайди. Унинг биринчи айтадиган сўзлари албатта тўллиқ маънода бўлмаслиги мумкин. Лекин вақт ўтиши билан улар хам гапларни тўғри ва тўллиқ гапирадиган бўлишади. Бизлар хам Худовандга ибодат қилганимизда, ибодатларимиз анниқ ва тушунарли бўлишига харакат қилишимиз керак. Мен айтмоқчи эмасман бўлмаса Худо сизларни эшитмайди деб. У хар доим бизни эштади. Лекин Худованд хохлайдики биз янаям яхшироқ ибодат қилишимизни. Шунинг учун хам Худованд Муқаддас китобда биз қандай ибодат қилишимиз тўғрисида баъзи тартибларни келтириб ўтган.
Шулардан биринчиси. Хар биримиз ибодат қилган пайтимизда биринчи бўлиб, хаётимизда бор бўлган ёки содир этилган барча гунохларимизни Унинг олдида тан олиб, тавба қилишимиздан бошланади. Сабаби биз ибодат қилишни бошлаган вақтимизда Муқаддас Рўх албатта шу хақида бизга эслатади. Агар шу пайтда тавба қилмасак, Худога нима хақида ибодат қилмоқчи бўлганимизни хам қийинчилик билан эслаймиз. Муқаддас китоб бизларга анниқ айтадики, агар бизнинг хаётимизда қандайдир гунох бўлса Худованд бизларни ибодатимизни эшитмайди. Бу хақида бизга Ишаё пайғамбар китобининг 59 боби 2 оятида айтиб ўтилган. ”Гунохларингиз, Унинг юзини сиздан ўгиради сизларни эшитмаслиги учун”. Шунинг учун хам гунохларни Худованд олдида тан олиб ибодат қилиш мухимдир.