3:30

Бирга ибодат қиламиз 27

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар.Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз ьиродарлар, ибодат қандай кучли таъсирга эгалигини хар биримиз яхши тушунамиз. Биз кўпинча ибодат қилганимизда шу нарсани юрагимиздан хис этамиз хам. Айниқса ибодатларимизга Худованддан жавоб олган пайтларимиз ибодатнинг таъсир кучи хақида ва Худованднинг мўъжизалари хақида бевасита ўйлаб қоламиз. Хар биримизнинг қилган ибодатимиз шундай кучга эгаки. Ер куррасининг бошқа бир четидаги инсон хам буни сезиши мумкин. Биз қилган ибодатлар ёвўзликни хам яхшиликка айлантира олади.

Худованд осмонда туриб бизларнинг ибодатимизни эшитади ва жавоб беради. Шунинг ўзини хам бир мўъжиза деб айтишимиз мумкин. Неча минг келометр ўзоқликдаги инсон бизларнинг ибодатларимиз таъсирида шифоланади, хатто муаммолардан озод хам бўлади. Буларнинг хаммаси Худованднинг мўъжизасидир. Хатто қайсидир мамлакат учун қилинган ибодат орқали Худонинг мархамати орқали у ерда бўлаётган ўзгаришларни хам кўриб эштишимиз мумкин. Эбодатлар хар хил бўлади. Энг мухим ибодатлардан деб, бошқа биродар учун қилинган ибодатни айтишимиз мумкин. Эски ахд китобидан биз бир киши хақида ўрганишимиз мумкин, қайсики доимог Худобилан ибодатлари орқали мулоқатда бўлган.

Бу кишиниг исмини Худованд иброхим деб атаган. Иброхим қайрга бормасин доимо Худованд учун қурбонгох қуришга харакат қилган. Шу қурилган қурбонгохларда у кўплаб қўй ва хайванларни Худовандга атаб қурбонликка келтирган. Шу жойда туриб ибодатлари орқали янада Худовандга яқинлашишга харакат қилган. Биз ибодатларимиз орқали Иброхимга ўхшаймизми? Чунки айтиб ўтганимиздек У қайрга бормасин доимо тинимсиз ибодатда бўлган. СИзчи азиз тингловчи? Иш га борган пайтларингизда ёки уйдалигингизда машинада кетаётиб Худованднинг мархаматини сўрайсизми? Қандай ажойиб Худовандимиз бизларни ибодатларимизни хамма жойдан туриб эштади. Биз қайрда бўлмайлик У биз билан. Худованд иброхимга ўғил бериши хақида айтганида у хурсанд бўлиб Худога миннадорчилик ибодатини айтган.

Лекин орадан вақтлар ўтиб ўзиниг ягона ўғли Исхоқни Худованд учун қурбонликка келтириши кераклигини эштиб-чи? Албатта бундай холатдан хеч ким хурсанд бўлмайди. Лекин Иброхим Худованднинг манашу синовида хам содиқ қолди. Ва ибодат қилиб Худо нима истаса шуни бажаришга қарор қилди. Азиз тингловчилар Хар биримиз Иброхим бобомиз каби Хар хил шароитларда хам Худовандга миннадор бўли ибодатларимиз орқали, Ундан ёрдам беришини сўрашга ўрганишимиз зарур. Бу эса хар биримизни имонимиз янада ўзиши учун хизмат қилади. Хурматли биродарлар шунинг билан ибодатга бағишланган бугинги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top