3:41

Бирга ибодат қиламиз 37

MP3

Юрагингиз эшигини Масиҳга очганингиздан кейин Сизнинг қилишингиз керак бўлган биринчи ишингиз – Худо Сизга нажот бергани учун Унга миннатдорчилик билдириш. Агар сиз Луқо китобининг 17 боби 15 хамда 16 оятларини ўқиб кўрсангиз айнан шу хақида билишингиз мумкин. Манашу сизга совға сифатида берилган қимматбаҳо инъомни миннатдорчилик билдирмай қабул қилиб бўлмайди. Агар миннатдорчилик чин кўнгилдан бўлса, у Худога ёқади. Чунки Забур китобининг 49 саноси 23 оятида шу хақида гапириб ўтилади. Иккинчидан қиладиган ишингиз сиз энди Исони бошқалар олдида очиқ тан олишингиз керак. Чунки сизга нажот берган Нажоткорнинг Ўзи бундай деган: “Кимда-ким инсонлар олдида Мени тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан”.

Бошқаларга Сиз энди Исо Масиҳда имон орқали Худонинг фарзанди бўлганлигингизни айтиб беринг. Учинчидан, Сиз ҳар куни вақтингизни ибодат ва Худонинг Каломини ўқиб мадад олишга бағишланг. Хар биримизга қўйиладиган асосий талаб – изчил ибодатли ҳаётга амал қилишдир. Ибодатнинг нима эканлигини ва уни маззасини татиб кўрган хар бир Масихий тинимсиз ибодатчига айланиши турган гап. Албатта хар биримиз ибодат қилганимизда ибодатларимиздан Худованд хамда ўзимиз завқланишимиз лозим. Завқланиб ибодат қилиш бу – Худога cаждадир. Қуйида Муқаддас Китобдан олинган, завқли ибодатни ифодаловчи бир нечта парчаларни келтириб ўтмоқчимиз. Агар биринчи Шохлар китобини иккинчи боби биринчи ва иккинчи оятларини ўқисак, шундай ибодатга кўзимиз тушади. “Ханна шундай ибодат қилди:

“Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанурман, нажот берганинг-чун севинурман. Эгам – танҳо ва ҳақиқий Худо, ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй, Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир”. Яна иккинчи шохлар китобининг еттинчи боби йгирма иккинчи оятида шундай ибодат ёзилган: “Нақадар улуғворсан, эй, Эгамиз Раббий! Сенга ўхшаган бошқа Худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз, Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ!” Забур китобининг бир юз қирқ тўртинчи саноси учинчи оятида эса “Худованд бузруквордир, У кўп мақтовга сазовордир, Унинг буюклигига ақл етмас”-деб айтилади. Ибодат – бизнинг истакларимизни Худо олдида ифодаланишидир. Аслида ибодат – завқни ифодалашдан хам улуғроқ бир нарсадир. Ибодат Худога бизнинг ўйлашимизча ўзимиз муҳтож бўлган нарса ҳақида ва Ундан нима олишни хоҳлашимиз ҳақида айтади.

Масалан, Ёқуб Ундан овқат ва кийим ҳақида сўраган. Биз манашу ибодат хақида Ибтидо китобининг 28 боби 20 оятида ўқиб амин бўлишимиз мумкин. Биз ҳам худди шундай ибодат қилишимиз мумкин; бироқ сўрашимиз учун бундан хам улуғроқ нарсалар бор. Бизнинг руҳий эҳтиёжларимиз моддий эҳтиёжларимиздан кўра анча оғир келади ва биз расул Павлус қилганидай, бу ҳақиқатни ўз ибодатларимизда тан олишимиз лозим. Хаворий Павлус шундай деган эди:

“Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, юқоридаги, Масиҳ бўлган жойдаги нарсаларни изланглар; У самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top