MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Хурматли биродарлар келинг бугунги эшттиришимиз орқали, қўни қўшнилар билан бўлган муносабат хақида сухбатлашсак. Келинг сухбатимизни ўзбек халқ мақоллари билан бошласак. Жумладан шундай дейилади: Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни авзалдир. Бу дегани қариндошлардан воз кечиш керак дегани эмас албатта. Ёри биродар, қариндош уруғ хар бир кишининг хаётида мухим роль ўйнайди. Шу сабабдан хам яқинларимизни қадирлаш уларнинг яхши ёмон кунларида бирга бўлиш хар бир киши учун катта куч ва далда бўлади.

Ўзбек халқида қариндошларни қадирлаш холидан хабор олиш арзигулик даражада десак муболаға бўлмайди. Шу билан бирга қўни қўшни хам хар бир инсоннинг хаётида мухимдир. Айниқса агар сиз Художуй бўлсангиз янада эхтиёткорлик билан муносабат қилиш керак деб ўйлаймиз. Яъни тўғридан тўғри айтадиган бўлсак Раббимиз Исо Масих айтганидек: Агар бир чакканга урсалар иккинчисини хам тутиб бер, дегандек йўл тутмоқ керак деб ўйлаймиз. Художўй инсон учун бу жуда мухим. Айниқса қўшнингиз сизни кимлигингизни билса, яъни Раббимиз Исо Масихга ишонишингиздан хабар топган бўлса билингки доимо қўшнингиз томонидан кузатув остида бўласиз. Хурматли радио тингловчилар.

Бу дегани фақатгина қўшнингиз учун имонли Художўй инсон бўлинг дегани эмас. Аввалом бор Осмондаги Отамиз учун доимо юрагимиз тоза бўлмоғи керак. Доимо қўшнилар билан муносабатни яхши қилишга харакат қилмоқ керак. Кўпинча болалар бирга ўйнаган пайтларида қўшнилар билан муносабат бузилиши мумкин. Яъни болалар уришиб қолсалар демоқчимиз. Шундай пайтларда доимо яхши гапиришга аввалги яхши муносабатни сақлаб қолишга харакат қилиш доимо яхшилик сари етаклайди. Азиз биродарлар хали Раббимиз Исо Масих хақида эшитмаган қўшниларингиз бўлса уларга доимо яхши муомила қилинг.

Агар уларнинг хаётларида яхши ва ёмон кунлари бўлса доимо бирга бўлинг. Келинг мен ўз бошимдан ўтган бир воқеани сизларга гапириб берсам. Бир қўшним бор, бироз болалари туфайли махаллада унчалик обрўси йўқ эди. Бундан ташқари айрим пайтларда спиртли ичимлик истимол қилиб деярли хамма қўни қўшнилар билан муносабати ёмонлашган эди. Кунларнинг бирида у кишининг хотини оламдан ўтди. Шунда бир нарсани гувохи бўлдим, болалари спиртли ичимлик истимол қилиб бир бири билан жанжал қилишарди. Отаси эса нима қиларини билмай йиғлаб ўтирибти. Уйда махалладаги қўшнилардан биронтаси хам йўқ. Шунда Раббимиз менга у киши учун мен мададкор бўлишим хақида менга гапирди. Эрталаб вахли қўшнимни уйига кирдим, хақиқатдан хам хеч бир инсон йўқлигини гувохи бўлдим. Шунда жанозага таёргарлик ишларини амалга ошириш учун керак бўладиган барча маросимларга таёргарлик кўрдик. Қабристонга бориб вафот этган аёл учун жой таёрладик. Шундан кейин айрим қўни қўшнилар мендан нима учун у ерга борганимни сўрашди. Мен у хам инсонлигини ва мени қўшним бошига шундай кулфат тушган пайтда бир четда қараб туролмаслигимни уларга айтдим. Шундан кейин махалладаги қўплаб қўни қўшнилар жанозага ташриф буюришди. Азизлар қўшнилар билан бўлган муносабат доимо мухимдир. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top