3:21

Воизлик 17

MP3

“Ибром эса Канъон юртида тураверди. Лут увадаги шаҳарларда ўрнашиб, чодирлар қуриб, Садўм яқинларигача етди. Садўм одамлари эса ўта ёвуз, Худованд олдида жуда гуноҳкор эдилар”. Бу оятни биз Ибтидо китобининг 13 бобида ўқишимиз мумкин. Муқаддас Китобдан Садўм ва Ғамўра деган иккита буюк шаҳарлар борлиги барчамизга яхши маълўм. Бу шаҳарларда яшайдиган одамларнинг жуда ёвуз бўлганлиги хам барчамизга маълум. Манашу шахарларда яшайдиган одамлар, Худо улардан нима кутаётганлиги ҳақида билишини умуман хоҳламасдилар. Улар фақат ўзлари ва қилган ёвуз ишлари ҳақида ўйлардилар холос. Бизнинг буюк Худовандимиз эса бу ҳақида билар эди. Чунки У хамма нарсани билувчи ва кўриб турувчи Худодир.

Иброхим бобомиз ўз жияни Лут билан ажралишган пайтда Лут ўзига яхшироқ кўринган ерни танлади холос. Шундай йўл тутиб, у Худодан ажралди ва буюк ёвузликнинг хавфли жойига қадам ташлади. Лут ўзининг эгоистик хоҳишига асосаланиб ушбу танловни танлади. Бироқ Иброҳим Худога қулоқ солди, чунки Худо ваъда қилган нарсани бажаришига у ишонарди. Худованд ушбу шахарлар хақида билиш учун ерга тушди. Бу хақида биз Муқаддас китобда ўқишимиз мумкин.Ўша пайтда дунёда одамлар кўп бўлсада, Худованд Садўм ва Ғамўрада яшаётган инсонларнинг қилиб юрган хар бир ишларини биларди, хатто улар гапирган гапларидан хам хабардор эди. Шунингдек Худованд бизларни хам хар биримизни юрак ва ўй фикирларимиздан хабардор. Лут ушбу шаҳарларга яқинроқ кўчиб келишидан олдин ҳам Худонинг ушбу фосиқ шаҳарларга нисбатан ғазаби тўлиб тошган эди.

Ушбу шаҳарларда яшайдиган ҳалққа нисбатан Худованд узоқ вақт давомида сабр тоқат қилди. Шунингдек, Худованд хозир хам хар бир инсон қилаётган гунох ишларига сабр қилмоқда. Сабр косаси тўлган Худованд Садум ва Ғамўра шахарларини ва унда яшовчи гунохкор инсонларни барчасини жазолашга қарор қилди. Улардан хеч бири Худонинг жазосидан қутула олмасдилар. Шунингдек хозир хам гунох қилишда давом этаётган инсонлардан хеч бири, Унинг жазосидан қочиб қутила олмайди. Эсингизда борми, Худо Нуҳ давридаги одамларнинг тавба қилишини сабр-тоқат билан кутган эди? Бироқ, Нух ва унинг оиласидан ташқари, барча Худо билан рози бўлишни истамаганлар, Унинг жазосидан қутула олмади. Баъзан, Худо гуноҳни дарҳол жазоламагани учун бизга У гуноҳни кўрмаётгандай туюлади.

Аслида эса У барчасидан хабардор, фақатгина у сабр билан хар бир кишини кутиб турибди холос. Сабр косаси тўлгач Худованд бутун гуноҳни жазолайди. Ҳеч бир одам Худодан, яъни бизнинг қудратли Яратувчимиздан қочиб кетолмайди. У барча инсонларнинг содир қилаётган гуноҳидан хабардор. Хурматли тингловчилар, келинг хар биримиз Ўз Яратўвчимиз олдида барча гунохларимиз учун тавба қилайлик. Ундан кечирим олиб Худованднинг мархаматига сазовор бўлишга харакат қилайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top