3:37

Воизлик 35

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона ва дийдор учрашиб турганимиздан ғоят миннадормиз. Хурматли тингловчилар бугун сиз билан Раббимиз хар биримизга берган каломи билан бўлишмоқчимиз. Келинг бугунги эшттиришимиз орқали жамоатларнинг бирлиги тўғрисида сўз юрутсак. Жамоатнинг бирлиги – бу муҳим саволдир, ва албатта, жамоатда ёки оилада Худонинг фарзандлари орасидаги бўлиниш ва баҳслашувлар Унга хуш келмайди.

Балки сиз ҳам имонли бўлган бирорта жамоатингиз аъзоси ёки қариндошингиз билан урушгандирсиз? Сиз билан Масиҳ орасида қандайдир келишмовчиликлар, адолатсизликлар ёки шахсий хафагарчиликлар борми? Масиҳдаги биродарингиз билан тўғри муносабатни тиклаш учун сиз нима қила оласиз? Сизнинг айбингиз йўқ бўлса ҳам, ўз мағрурлигингизни четга суриб ярашишга биринчи қадамни ташланг. Сизнинг ҳаракатингиз Худога хуш келади ва Унинг улуғворлиги учун хизмат қилади. Бунинг учун албатта кучли руҳиятга эга бўлишингиз зарурдир.

Ким бўлишидан қаттий назар майли у имонли кишими, ёки бошқами хар биримиз ўзимизда куч топиб биринчилардан бўлиб боришимиз зарурдир. Шунда Худованд ваъда қилган мархамат ва чин бихтиёрлик сизнинг ва хар биримизнинг устимизда бўлади. Флориданинг Кеннеди бурнидан бир неча йиллар давомида космосга кўплаб рекеталар учирилган. Бироқ омадсизлик дақиқалари ҳам бўлган. Учириш омадсиз бўлган вақтда мутахассислар бундай омадсизлик такрорланмаслиги учун ҳаммасини аниқ билиб олишга ҳаракат қилганлар.

Кўплаб Муқаддас Китоб қаҳрамонлари ҳаётларининг турли вақтларида табиатларининг ожиз томонларини намоён қилганлар. Битиклар, биз хатолар орқали ўрганишимиз учун уларнинг ожиз томонларини бизларга очиқ кўрсатиб беради.

Биз ўрганаётган матн Исонинг икки шогирди Яҳудо ва Бутруснинг табиатидаги ожиз томонлари ҳақида гапиради. Бу матн Юҳаннодан Хушхабарнинг олдинги боблари каби бизга, бу шогирдларининг Худовандга бўлган ишончсизликлари аста-секинлик билан ошиб бориш қадамларини кўрсатади. Бутрус билан бўлган ҳодиса эса сизга жуда фойдалидир, чунки унда кўплаб сизга ҳам хос бўлган афсус ва надоматларга олиб келадиган ожизликларни топишингиз мумкин.

Хафа бўлманг! Бутрус ўз ожизлиги натижасида катта дарс олди ва сиз ҳам албатта ўзингизга керакли нарсани оласиз деб ўйлаймиз. Машҳур одамларнинг биографиялари ва автобиографияларини ўқишни ёқтирасизми? Кўп одамлар ёқтирадилар. Бошқа одамлар ҳаётига қизиқишнинг сабабларидан бири, биз уларнинг хатоларида, шунингдек уларнинг ғалаба ва омадларидан кўплаб нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Ҳаворий Бутрусни мисол қилиб олсак. Биринчи Жамоатнинг бошлиқларидан бўлган бу қатъиятли шахсиятпараст, бошида тозаланмаган бриллиант эди. У эътиборсиз, жиззаки, ўзига ишонган, қўпол эди ва оғир вазиятларда ўзини сақлаб қолиш ҳақида ўйларди. Бутруснинг бундай табиати имонга келишидан олдин унга кўплаб зарар етказган, кейинчалик Муқаддас Руҳ кучи билан унинг табиати ўзгарган. Шундай экан Худованд бизларни хам ўзгартира олади. Хайр омон бўлинглар

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top