Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар.Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Исо ўзининг шогирдлари билан суҳбатлашиб бўлгандан кейин уларни Қидрон сойнинг нариги қирғоғида, Қуддус маъбадига қарама-қарши жойлашган Гетсимания боғига олиб борди. Қидрон сойи қишки сой бўлиб, фақат йилнинг ёмғирли вақтларида тўлиб оқарди, бошқа вақтларда эса қуриб ётарди. Исо Ўз душманларидан яшириниши мумкин эди, чунки Яҳудо уйдан чиқиб кетганига икки соат бўлганди. Агар Исо яшириниб олганида Яҳудо Унга ўша кечаси хоинлик қила олмасди.
Унинг душманлари эса хоинни ўз ваъдасини бажармаганлиги учун жазолашлари мумкин эди. Исо Уни нималар кутаётганини олдиндан биларди . Исо кўпинча Ўз шогирдлари билан Гетсиманияда бўлишини эса Яҳудо хам яхши билар эди. Шунинг учун Исо хоин уни ўша ерда қидиришини билиб туриб, ўша ерга борди. Бу эса Исо Ўз душманлари қўлига тушишга тайёр эканлиги ҳақида гапиради. Унинг вақт-соати келганди. Хибсга олиш билан боғлиқ нохушликларга уй эгаларини жалб қилмаслик учун ҳам Исо Яҳудони уларникида кутмаган бўлса керак. Яҳудо бу вақт ичида олий руҳоний ва фарзийларнинг олдига бориб, Исонинг боши учун қўйилган пулни олишга улгурганди.
У уларни Исонинг олдига олиб боришга рози бўлди ва бир тўда аскарлар билан маъбад миршабларини олиб у ерга келди. Оломон фонус ва қурол кўтариб, шовқин билан боққа яқинлашганда, Исо яшириниш имконига эга эди. Лекин У бунинг ўрнига ибодатдан турди ва душманларидан кимни қидираётганларини сўраб, уларга пешвоз чиқди. Исо Масих олдида турган оломондан кимни қидираётганлигини сўради. Исо яна бир марта Ўз саволини қайтарди ва улар жавоб бердилар. У саволини қайтариш билан шогирдларини эмас Уни хибсга олишга келганликларини аниқлади ва улар қидираётган одам У эканлигига уларни яна бир бор ишонтириб: «Сизларга айтдим-ку, У Менман. Агар Мени қидираётган бўлсангизлар, бошқаларни қўйиб юборинглар, кетаверишсин», — деди .
Исо доимо шогирдлари ҳақида қайғурарди. У шогирдлари уйларига кетишлари учун Ўз хоҳиши билан Ўзини душманлари қўлига топширди, шогирдлари эса бундан фойдаланиб қолдилар. Бу хақида Марк китобининг 14 боби, 50 оятида ўқишингиз мумкин. Исонинг бу ҳаракати эса эртаси куни Ўзини уларга абадий иноят бериш учун қурбон қилишидан дарак берарди. Шогирдлари қочишларидан олдин, Исо нима учун ўлиши кераклигини умуман тушунмаган Бутрус, Раббийни қутқаришга ҳаракат қилди. У яхшилик қилмоқчи эди, лекин қиличдан фойдаланишни билмагани учун ҳаракати қўпол чиқди. Олий руҳонийнинг қаролига қилич кўтариб бошини олмоқчи бўлганида, ҳаракати ўхшамасдан унинг бир қулоғини кесиб ташлади ва Раббийдан гап эшитиб олди. Масиҳийликни қилич ёки шунга ўхшаш бошқа нарса билан сингдирмоқчи бўлганлар Худога хуш келмайдилар. Хурматли радио тингловчи мухлислар, бугунги эшттиришимизни шу ерда якунлар эканмиз, доимо Раббимиз ато этган тинчлик ва хотиржамлик сизларга ва хар биримизга ёр бўлсин деб қоламиз. Хурматли тингловчилар шунинг билан бирга сизлардан ўз фикр ва мулохазаларингиз битилган мактубларингизни хам кутиб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.